UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0 11:44Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушади 0 11:23Сергей Ковалёв Мадримов - Кроуфорд жангида ким фаворит эканини айтди 0 11:02Мосвар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жанги ўтказилмайди 0 10:41Алькараз фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" финалида ўйнайди 0 10:20Лионель Месси: "Реал" – дунёдаги энг кучли клуб!" 0 09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0 09:17UFC 304 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 08:56Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади 0 08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0 08:14Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди 0 07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0

20 мар 18:18
Янгиликлар

Кураш, Тадбирлар

Кураш федерацияси ЎзДЖТСУ билан Меморандум имзолади + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУКураш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан Ўзбекистон Кураш федерацияси ўртасида кураш спорт турини илмий-услубий ва инновацион технологиялар асосида янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов, университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Рашид Маткаримов ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Ушбу меморандум мамлакатимизда миллий кураш спорт турини янада ривожлантириш, юқори маҳоратли спортчилар ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, бевосита миллий терма жамоалар билан ишлаш, кураш бўйича профессионал тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, курашнинг илмий-методологик базасини кучайтириш, ўқув-машғулотларни илмий асосда ташкил қилиш ва тренерлар малакасини ошириш, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кураш ихтисослиги талабаларини истиқболда юқори малакали кадр этиб тайёрлаш, иқтидорли талабалар ва профессор-ўқитувчиларни долзарб муаммолар ечимига йўналтирилган мавзулар асосида илмий тадқиқотлар ўтказишда федерация билан ҳамкорлик қилиш мақсадида тузилди.

Меморандум Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов ҳамда университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаевлар томонидан имзоланди.

Ўтказилган тадбир чоғида Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов ҳамда университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг имзоланиши миллий спортимиз бўлган курашнинг ривожида янги даврни бошлаб берганини алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, мазкур тадбирда ташкилий масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, кун тартибидан Ўзбекистон Кураш федерациясига вице-президент сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Болтабаев Маҳмуджон Рустамович Ўзбекистон Кураш федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди. 

Ўз навбатида ректор Маҳмуджон Болтабаев Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсуповни университетнинг Миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафeдрасига профессор лавозимига ишга таклиф этди.

ЎзДЖТСУ ахборот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг