UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0

07 мар 14:39
Янгиликлар

Бошқалар

Леброн Жеймс МБА тарихида яна бир ўзига хос натижа қайд этди

Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА) Мунтазам чемпионат баҳслари давом этмоқда.

Учрашувларнинг бирида "Лос-Анжелес Лейкерс" клуби "Сакраменто Кингз" жамоасини қабул қилди. "Лейкерс" афсонаси Леброн Жеймс бошланғич таркибда паркетга чиқди ва бу билан у МБА тарихида ўйинлар ўтказиш бўйича тоза 6-ўринга кўтарилиб олди. Леброннинг МБАда ўтказган учрашувлари сони 1477 тага етди. Бу билан Жеймс баскетбол шон-шуҳрати Зали аъзоси Карл Мэлоун (1476)дан ўзиб кетди.

Роберт Пэриш МБАда энг кўп ўйин ўтказган баскетболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 1611 та ўйин бор. Кучли учликдан Карим Абдул-Жаббар (1560) ва Винс Картер (1541) жой олган. 39 ёшли Леброндан аввалги ўринларни Дирк Новицки (1522) ва Жон Стоктон (1504) банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг