UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Ўзбекистон делегацияси катта таркибда BRICS ўйинларида қатнашади 0 21:22Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Малига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди 0 19:06Бу йил Тошкентда "Фьючерс" туркумидаги иккита халқаро теннис мусобақаси ўтказилади 0 18:45"Бахт оддийликда". Ислам Махачев метрода кўриниш берди + ФОТО 0 18:24"Ал Иттиҳод" истеъфога чиқарган мураббийининг штабига тахминан 30 млн евро товон пули тўлайди 0 18:02Наойя Иноуэ кимни дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайди? 0 17:41Карлос Алькараз ва Ига Свёнтек 30 миллион доллардан ортиқ мукофот пули ишлади 0 17:20Агар Макгрегор варианти таклиф қилинса, Махачев қандай жавоб берган бўларди? 0 16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29"Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмаслиги ҳақида гапирилди, кейин эса... 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0

09 апр 13:47
Янгиликлар

Баскетбол

ЛеБрон Жеймс учун NBA мавсуми якунланди

Теглар :  NBA
«Лос-Анжелес Лейкерс» етакчиси ЛеБрон Жеймс Миллий Баскетбол Ассоциацияси мунтазам чемпионатининг қолган ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди, деди The Athletic инсайдери Шэмс Чарания.

Манба берган хабарга кўра, баскетболчи тўпиғидаги жароҳатдан кейинги тикланиш жароёнида.

37 ёшли форвард 27 март куни «Нью-Орлеан Пеликанс»га қарши ўйинда чап тўпиғини жароҳатлаб олган эди. Ўйиннинг биринчи чорагида у Жексон Хейзнинг оёғини босиб олди ва дарҳол шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилди. Текширувдан сўнг у майдонга қайтди ва ўйинни охиригача оғриқ билан ўйнашда давом этди. Учрашув якунида ЛеБрон 39 очко тўплади, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади. «Лейкерс» 108-116 ҳисобида мағлуб бўлди.

ЛеБрон мунтазам чемпионатда майдонга тушган ҳар бир ўйинда ўртача 30,1 очко, 8,2 рибанд ва 6,3 самарали узатма қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, «Лейкерс» NBA плей-офф босқичига чиқа олмади. ЛеБрон эса 4-бор NBA плей-оффини ўтказиб юборади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг