UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06Жейк Пол Тайсоннинг мазаси қочиб қолганига муносабат билдирди 0 14:45Дастин Порье: "Енгил вазндаги исталган жангчини мағлуб эта оламан" 0 14:24Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхшиларини аниқлади 0 14:03Сауль Альварес мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонидан маҳрум бўлиши мумкин 0 13:42"Ролан Гаррос". Елена Рибакина ғалаба билан бошлади 0 13:21Шифокорлар Майк Тайсонга рухсат беришадими? 0 13:00Аббосбек Файзуллаев нуфузли нашрнинг йил рамзий терма жамоасидан жой олди 0 12:39UFC 302: кард иштирокчилари, жангларнинг тўлиқ рўйхати 0 12:18Новак Жокович "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 11:57Расман! Хабиб Махачевнинг бурчагида бўладими деган саволга унинг ўзи жавоб берди 0 11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0

09 июн 12:16
Янгиликлар

Гимнастика

Лицензион Осиё чемпионатини олтин медаллар билан бошладик

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича лицензион Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Гимнастика саройида ўтказилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими ва дастлабки йўналишларда финал баҳслари бўлиб ўтди.

Маросимда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси Руслан Мустаев сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтишди. Мусобақа расман очиқ деб эълон қилингач, тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди.

Шундан сўнг яккалик баҳсларида халқа ва тўпдаги машқлар бўйича финал баҳсларига навбат берилди. Қувонарлиси, Тахмина Икромованинг халқада, Екатерина Фетисованинг тўпда бажарган дастури ҳакамларнинг энг юқори балларига сазовор бўлди. Шу тариқа қизларимиз илк кундаёқ терма жамоамиз ҳисобига қўшалоқ олтин медалларни тақдим қилишди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа доирасида Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, Аваз Каримов, Руслан Мустаев ва бошқа бир қатор мутасаддилар Токио-2020 тайёргарлиги ва юртимизда ушбу спорт оммавийлигини ошириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг