UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0

29 май 13:53
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Маҳмуд Мурадовнинг рақиби ҳақида нималар биламиз? Доғистонда туғилиб, Германияга муҳожир бўлган, UFC'да дебют қиладиган Абусупьян Магомедов!

Абусупьян Магомедов 1990 йилнинг 2 сентябрь санасида Доғистонда туғилган.

Абусупьян Магомедов аслида ким? Ажойиб ва ҳар хил услубларда рақибларини нокаут қиладиган жангчи. Россиядан Германияга кўчиб ўтган. PFL 2018 Гран-приси финалчиси.

Абусупьян Магомедов 1990 йилнинг 2 сентябрь санасида Доғистонда туғилган. Абуснинг ёшлиги тоғли Доғистонда ўтган. Барча доғистонлик болалар сингари Абусупьян ҳам ёшлигидан курашга қизиққан. Курашдаги илк қадамларини Уллубия Салават қўл остида ўрганган. Устозининг гапларига қараганда, болакай ҳеч қачон ортга чекинмаган ва доим охиргача курашган. Партерда яхши кураш тушишига қарамай, Магомедов боксни ҳам яхши кўрган. Аммо, Доғистонда боксга эътибор яхши эмасди. Унинг боксга ўтишига эса оиласининг Германияга кўчиб кетиши сабаб бўлган. Абусупьян тезда Европанинг марказига кўникди ва у ерда кикбоксинг билан шуғулланишни бошлади. Бу эса тез орада ўз самарасини берди. 

У 20 ёшида ММАда дебют қилди. Абус дастлабки саккизта жангида ғалаба қозонди. Шундан сўнг унга кучли промоушенлар қизиқиш билдира бошлади. Бироқ тўққизинчи жангида у Шталга қарши октагонга кўтарилди ва мағлуб бўлди. Бу мағлубиятдан сўнг Абусупьян Магомедов янада кучли бўлиб қайтди. У бир нечта яхши жангларда иштирок этди. Орада мағлубиятлар ҳам бўлди, бироқ мағлубиятида ҳам ажойиб ҳаракатлари эвазига мухлислар меҳрини қозонди. Шундан сўнг, 2018 йилда дунёнинг энг кучли бешта промоушенлари қаторидан ўрин олган PFL билан шартнома имзолади. PFL Гран-присининг финалига қадар етиб борди ва финалда Луис Тейлорга мағлуб бўлди.

Шундан сўнг Абусупьян Магомедов иккита жангда иштирок этди ва 2021 йилда UFC билан шартнома имзолади. Лекин UFC'да дебют қилиш учун ҳам унга деярли икки йил керак бўлди. Чунки унинг Жеральд Миршерт (Маҳмуд Мурадовни мағлуб этган жангчи) ва Алиасхаб Хизриевга қарши жанглари маълум сабабларга кўра бекор бўлди. Ҳатто, унинг 5 июнь куни "Йил нокаути соҳиби" Хоакин Бакли билан жанги ҳам бекор қилинди.  

Энди Абусупьян Магомедов UFC'даги дебют жангини ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовга қарши 3 сентябрь куни ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг