UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

13 апр 21:25
Янгиликлар

Болалар спорти

Мактаб ва университет ҳамкорлиги: таълимда янгича тизим демакдир!

Мактаб ва университет ҳамкорлиги: таълимда янгича тизим демакдир!

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва  спорт университети ва Чиноз тумани  ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5-апрелдаги халқ таълими соҳасида таълим сифатини оширишга қаратилган йиғилишида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар ижросини таъминлаш, мактаб ва университет ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш мақсадида “Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.



Семинарда Чиноз тумани ҳокими Б. Алимбеков, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори М. Болтабаев, туман халқ таълими бўлими ходимлари, университет кафедра мудирлари ва тумандаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари иштирок этишди. 


Тадбир давомида умумтаълим масканларида таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар салоҳияти, ўқувчиларнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичини кўтариш, ёшларни оммавий спортга жалб қилиш орқали ҳам маънан ҳам жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш, бу борада маҳалла ёшлари ўртасида илк маротаба “Беш ташаббус” олимпиадаси ўтказилаётган каби масалаларга алоҳида тўхталди.


Шунингдек, тумандаги "Чорводор" МФЙда жойлашган "Паҳлавон" номли спорт мажмуасида олимпия ўйинлари совриндори Абдулла Тангриев ва университетнинг Халқаро кураш турлари кафедраси мудири Шуҳрат Арсланов бошчилигидаги  профессор-ўқитувчилар томонидан спортнинг дзюдо тури бўйича маҳорат дарси ҳам ташкил этилди.

Семинар якунида Чиноз туманидаги университетга бириктирилган 48 та умумтаълим мактабларидаги мавжуд ҳолатлар, билдирилган фикрлар юзасидан муҳокамалар ўтказилди. Шу билан бирга, келгусида ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг