UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Кремлёв: "Россия Олимпиадада боксчилари йўқлигидан хеч нарса йўқотмайди" 0 14:42Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман" 0 14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0 13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0 13:07Умар Кремлёв Томас Бах билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0 09:44UFC on ESPN 57 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0

06 сен 09:28
Янгиликлар

Кураш

Мамлакатимиз яна катта спорт байрамига мезбонлик қилади

8-11 сентябрь кунлари илк бор Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган вилояти прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ташаббуси билан ушбу жаҳон чемпионатида Грузия, Бельгия, Эрон, Россия, Покистон, Хитой, Италия, Туркия, Камерун, Бразилия, Молдова, Ҳиндистон, Мўғулистон, Латвия, Эстония, Қозоғистон, Тожикистон каби дунёнинг қатор давлатларидан энг сара полвонлари иштирок этади.

Мазкур жаҳон чемпионатида эркаклар белбоғли кураш бўйича 8 та вазн тоифасида куч синашишса, аёллар 5 та вазнда беллашади. 8 сентябрь куни ҳакамлар семинари ва ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилади. 9 сентябрь куни эса белбоғли кураш бўйича ғолиблар аниқланса, 10 сентябрь куни белбоғли курашнинг эркин йўналишда баҳслар бўлиб ўтади. 

Шунингдек, 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади. Айни пайтда мусобақада иштирок этиш истагини билдирган спорт делегациялари кутиб олинмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг