UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

24 ноя 11:25
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантириш босқичлари хорижий экспертлар билан муҳокама қилинди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов қишки спорт турининг акробатика йўналиши бўйича Лиллехаммер-1994 Олимпиадаси чемпиони Лина Черязовага мураббийлик қилган мутахассис Дмитрий Кавунов билан учрашди.

Суҳбатнинг бош мавзуси юртимизда қишки спорт турлари, хусусан, фристайл йўналишларини қайта ривожлантириш масаласи бўлди. Унда Россия фристайл федерацияси вице-президенти Михаил Бородянский ҳамда Халқаро чанғи спорти турлари федерациясининг эксперти Андреа Ринальди ҳам иштирок этди.

Д.Кавунов фаолияти давомида Россия ва Канада терма жамоаларида ҳам мураббийлик қилди. Бугунги суҳбат давомида мутахассиснинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда фристайл турларини ривожлантириш бўйича дастлабки режалар муҳокама қилинди. Дмитрий Ефимович аввало, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, уларнинг шуғулланишлари учун шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

МОҚ раиси ўринбосари давлатимизда қишки спорт турлари ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги режалар, “Ҳумо арена” ва “Алпомиш” муз саройларини қуриш орқали даставвал оммавий спорт тарғиботи кучайтирилаётгани ҳақида гапириб берди. Суҳбат давомида фристайлнинг нафақат акробатика, балки могул йўналишини ривожлантириш, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида мусобақа ва ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг