UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Барча жанглар ўз кучида! UFC Луисвилл турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди 0 20:57Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса... 1 19:50Майк Тайсон ва Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:32Мавлуд Тифиевнинг реванш жангни биринчи раунддаёқ якунланди 0 19:05Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин? 0 18:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради 0 18:26Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги қурилган сув спорти саройига борди. Президент у ерда лицензиант спортчилар билан суҳбатлашди 0 18:18IBA президенти Кремлёв: "ХОҚни аҳмоқлар эгаллаб олган" 0 17:55Соболенко "Ролан Гаррос" якунларига кўра иккинчи ракетка мақомидан маҳрум бўлади 0 17:32Хабибга Фаластиндаги урушни тўхтатишни ваъда қилган Дональд Трамп спортчи ҳақида гапирди 0 17:10"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради 0 16:48Эдвардс ўрта вазнга ўтишни мақсад қилмоқда 0 16:2517 ёшли қиз "Ролан Гаррос"даги иштирокидан 690 000 евро ишлаб олди 0 16:02Махачев Царукян билан эмас, Конор билан жангни маъқул кўради 0 15:41Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум 0

20 апр 08:07
Янгиликлар

Тадбирлар

Марказий кенгаш раиси Хоразмда тизим фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига кенгроқ жалб этиш, бунинг баробарида, уларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида дастуриламал вазифасини ўтаётир.            

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров Хоразм вилоятига хизмат сафари чоғида мазкур қарор ижросининг бажарилиши, уни ҳаётга тадбиқ этиш жараёни билан яқиндан танишди.

Марказий кенгаш раиси уч кун мобайнида вилоят кенгаши раиси Давронбек Ибрагимов, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов ҳамроҳлигида тизим тасарруфидаги барча ташкилотлар ва ўқув спорт техника клубларининг фаолиятини атрофлича ўрганиб чиқди. Бунинг баробарида, ёш спортчилар, уларнинг тренерлари билан учрашиб, келгуси режалари, мақсад ва истаклари билан қизиқди. Мазкур ташкилотлар томонидан оммавий касб эгаларини тайёрлаш жараёнига ҳам эътибор қаратди.

Шунингдек, Ҳ.Ботиров соҳа мутассаддилари иштирокида уюштирилган йиғилишда қатнашиб, ўрганишлар чоғида дуч келинган баъзи камчиликлар ҳақида сўз юритди ва уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жумладан, жойлардаги ташкилотларнинг инфратузилмаси ва моддий-техника базасини янада яхшилаш,  секцияларни малакали тренерлар билан таъминлаш, спорт иншоотларидан самарали ва унумли фойдаланиш, машғулотлар жараёнини замонавий талаблар даражасида ташкил этишни вақт тақозо этаётганини алоҳида таъкидлаб, бу борада ўзининг фойдали таклиф ва маслаҳатларини билдирди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг