UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 окт 14:02
Янгиликлар

Каратэ

Машаққатдан топилган эъзоз ФОТО

Ўғил-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишда, уларнинг истеъдодларини шаклланишида, спортга бўлган иштиёқни кучайтиришда, оммавийликка эришишда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг ўрни беқиёс.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг устоз-мураббийлари ҳам туман ёшларини спортга ошно этиш йўлида жонкуяр. БЎСМда  спортнинг каратэ, футбол, эркин кураш, стол тенниси бадиий гимнастика, енгил атлетика, бел олиш кураши, турон, қўл тўпи, бокс, сузиш, оғир атлетика, баскетбол, дзюдо, таэквондо, ўзбек жанг санъати турлари бўйича 2284 нафар ўғил-қизлар мунтазам тўгаракларга қатнашади. 

Машғулотларда тобланиб, иродаси кун-сайин мустаҳкам бўлаётган БЎСМ тарбияланувчилари мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда совриндорлар сафидан муносиб ўрин олиб, шода-шода медаллар билан қайтаётгани спорт мактабининг тажрибали мураббийларидан иборат жамоанинг меҳнатсеварлигидан, ўз касбининг фидоийлари эканлигидан далолат. 

Мазкур БЎСМ директори Комилжон Одиловни кўпчилик спорт мутахассислари яхши танийди. Камтар инсон, лекин спорт унинг ҳаёти. Ҳар куни мураббийларнинг спорт машғулотларини кузатишдан, уларга керакли маслаҳатларни беришдан чарчамайди. 

Каратэ спорт тури бўйича мураббийлик фаолиятида ўнлаб шогирдлари жаҳон ва осиё чемпионатларида кучлилар қаторидан жой олишга муваффақ бўлган. У бир неча бор Ўзбекистон чемпионилигини қўлга киритган, миллий терма жамоа сафида Осиё чемпионатида биринчи ўринга ҳам эга бўлган. 4-ДАН қора белбоғ соҳиби саналади. 2010 йилдан бўён ушбу БЎСМга раҳбарлик қилиб келади.

Комилжон Одилов учун 5 октярь қувончли кун бўлди. Боиси, шу куни тумандаги аҳоли маданият ва дам олиш марказида, мураббийлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан  “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билантақдирланди. Уни  Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Абдуллаев тантанали тарзда топширди. Кўп йиллик машаққатли меҳнат маҳсулидан муносиб эътирофга сазовор бўлган Комилжон Одиловга биз ҳам -мукофот муборак бўлсин, деймиз. 

- Эътироф учун Ўзбекиситон жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, спорт мутахассисларига, устоз-мураббийларга ташаккур айтаман, - деди Комилжон Одилов. - Бу кўкрак нишони биргина меники эмас, балки бутун бир жамоамизники, деб ҳисоблайман. Берилган мукофот бизга янада масъулият юклайди. Фарзандларимизни спорт билан ҳамнафас бўлишида, жисмоний тарбияни янада аҳоли орасида кенг оммалашишида, ёш иқтидор эгаларини эрта аниқлаб, катта спорт сари йўналтириш йўлида бор билим ва тажрибамизни ишга солишда давом этамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг