UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

07 сен 06:06
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Матонатли паралимпиячиларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

Сайёрамиз пара атлетлари 5 йил орзиқиб кутган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳам тарих саҳифаларидан жой олиб улгурди.

Ўзбекистон делегацияси ушбу ўйинларда 8та спорт туридан иштирок этди. Делегатсиямиз а’золари 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медал қўлга киритган ҳолда 168 мамлакат вакиллари қатнашган дунёнинг йирик спорт анжуманида умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллашди.

Осиё давлатлари орасида Хитой, Япония ва Эрон каби қудратли давлатлардан сўнг тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида Росcия Паралимпия қўмитаси, Украина ва Озарбайжондан сўнг тўртинчи, Туркий давлатлар орасида Озарбайжондан сўнг иккинчи ва Марказий Осиёда биринчи бўлдик. Шубҳасиз, бундай натижа Янги Ўзбекистон учун мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға бўлди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса улар орасида Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Пара атлетларимизнинг нуфузли мусобақаларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Токио-2020 Паралимпия ўйинларида эришган тарихий ғалабаларимиз ҳам ана шу эътиборининг самарасидир.

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидан қайтиб келган матонатли спортчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов бошчилигидаги кенг спорт жамоатчилиги, ОАВ вакиллари ва блогерлар тантанали кутиб олишди.

Шундан сўнг паралимпиячиларимиз усти очиқ автобусларда пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан ўтиб, “Янги Ўзбекистон” боғига йўл олишди. Шаҳар кўчаларига чиққан минглаб юртдошларимиз матонатли ва жасур спортчиларимизни олқишлар билан кутиб олишди.

“Янги Ўзбекистон” боғига етиб келган мамлакатимиз паралимпия делегатсияси аъзолари дастлаб “Мустақиллик монументи” пойига гулчамбар қўйишди. Сўнгра бу ерда Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар спортчиларимизнинг Токио ареналарида кўрсатган матонату жасоратларини юксак даражада эътироф этишди. Халқимизга олам-олам қувонч улашгани учун паралимпиячиларимизга миннатдорлик билдирилди.

Ниҳоят, энг ҳаяжонли лаҳзалар етиб келди. XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига Президент совғалари топширилди. Унга кўра, олтин медал соҳибларининг ҳар бирига «Tahoe» автомобили, 200 минг АҚШ доллари ҳамда Тошкент шаҳридан 3 хонали уй, кумуш медаль эгаларига «Traverse» автомобили, 100 минг доллар ва Тошкент шаҳридан 2 хонали уй ҳамда бронза медалини қўлга киритган спортчиларга эса «Trailblazer» автомобили, 50 минг доллар ва Тошкент шаҳридан 1 хонали уйнинг калитлари тақдим этилди. Совғаларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоиловлар тантанали равишда топширишди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бундай эътибор ва ғамхўрлик спортчиларимиз учун катта мотивация бериш билан бир қаторда уларни янги ғалабалар сари руҳлантиради. Тадбирда сўзга чиққан спортчиларимиз “бизнинг мотиваторимиз – бу бизнинг Президентимиз” деб бежиз айтишмади. Зотан, давлатимиз раҳбари томонидан Паралимпия спортини ривожлантириш ва паралимпиячи спортчиларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, буларнинг маҳсулини биз Паралимпия ўйинларида қўлга киритилган медаллар мисолида кўриб турибмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг