UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0 15:56ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти 0 15:35Тошкентликларга ўзига хос мурожаат йўллаган Азизхон Азимов жангларга қайтмоқда 0 15:14Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгаради 0 14:53⚡️ Қиролнинг қайтиши! Конор Макгрегор - Майкл Чендлер жангига расмий трейлер намойиш этилди + ВИДЕО 0 14:32"Наполи" Лукаку учун "Челси" хоҳлаётганидан 3 баравар кам пул таклиф қилди 0 14:11Қозоғистонлик мураббий: "Конкабаев ҳеч қачон Жалоловга қарши туриб бера олмайди" 0 13:50"Ролан Гаррос" жуфтлик мусобақасида финалчилар маълум 0 13:29Алекс Перейра кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:08"Арсенал" катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Сумма 130 млн евро! 0 12:47"Uzchess Cup"да ўзбек дербиси. Бугун икки Нодирбек ўзаро 3-турда рўбарў келади 0 12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0

31 мар 16:05
Янгиликлар

Теннис

Майами "Мастерс". 44 ёшли Рохан Бопанна ва 36 яшар Мэттью Эбденда бош соврин!

АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолиблар аниқланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида ҳиндистонлик Рохан Бопанна австралиялик Мэттью Эбден жуфтлиги хорватиялик Иван Додиг ҳамда америкалик Остин Крайчек ҳамкорлигини 6/7(3), 6/3, тай-брекда 10:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Майами "Мастерс" чемпионига айланишди.


104 дақиқалик учрашув статистикаси:

Бопанна/Эбден - 6 та эйс, 6 та қўшхато, 2 та брейк

Додиг/Крайчек -3 та эйс, 3 та қўшхато, 1 та брейк


Яқинда 44 ёшга тўлган Бопанна жуфтлик турнирларидаги ўзининг 26-совринини қўлга киритди. Бу унинг "Мастерс" турнирларидаги 6-титули бўлди. Эбден эса фаолиятидаги 11-совринига эга чиқди. "Мастерс"даги чемпионлик совринлари 2 тага етди. Чемпионлар 1000 рейтинг очкоси ҳамда 447,300 доллар мукофот пулига эга бўлишди. Додиг ва Крайчек - 600 очко ва 236,800 долларга эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг