UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0

11 авг 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Волейбол, Муайтай, Замонавий бешкураш

МДҲ ўйинлари. Кечаги кун қандай ўтди?

Шу кунларда Беларусь Республикасининг 10 шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Ўз тарихида иккинчи бор ўтказилаётган ушбу нуфузли комплекс мусобақада Ўзбекистон делегациясининг жами 326 нафар спортчиси 22 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қиляпти. Кеча, 10 август куни ҳамюртларимиз бокс, муайтай, волейбол, замонавий бешкураш спорт турларида баҳсларга киришишди. 

Жумладан, 63,5 кг вазн тоифасида курашган муайтайчимиз Илёсбек Ғуломжонов делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди. Яна бир вакилимиз Давлат Шамсиев (60 кг) россиялик, Абдулфаттоҳ Алиакбаров (71 кг) туркманистонлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Волейбол бўйича ёшлар терма жамоамиз Арманистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бугун улар Беларусь терма жамоасига қарши паркетга чиқишади. Замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз мусобақадаги иштирокини медалсиз якунлади. Кечадан Брест шаҳрида сузиш бўйича баҳслар ҳам старт олди. 

Боксчиларимиздан Самандар Олимов (54 кг) тожикистонлик, Абдуллоҳ Мадаминов (60 кг) россиялик, Бобурбек Бобожонов (63,5 кг) россиялик, Шавкатжон Болтаев (71 кг) россиялик, Фазлиддин Эркинбоев (75 кг) россиялик, Абдулазиз Абдураҳмонов (80 кг) россиялик, Халимжон Мамасолиев (92 кг) тожикистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишди.

Ярим финалда имкониятни бой бериб қўйган Собиржон Тастанов (48 кг), Миралижон Мавлонов (51 кг), Шоҳруҳ Абдумаликов (57 кг), Муродбек Баҳриддинов (67 кг), Абдулазиз Абдураҳмонов (86 кг), Равшанжон Солиев (+92 кг) МДҲ ўйинларининг бронза медалига эга чиқадиган бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг