UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29Йўғе?! "Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмас 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0 14:23Райан Гарсия ҳибсга олинганидан сўнг илк фикрларини билдирди 0 14:01Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти 0 13:40Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт жароҳат олди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди + ФОТО 0 13:19Эрон - Ўзбекистон ўйинида "Сепахон" - ОКМК (9:0) учрашувини бошқарган ҳакам ишлайди 0 12:58UFC раҳбари Тони Фергюсоннинг промоушендаги келажаги ҳақида гапирди 0 12:37Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди 0 12:16АҚШнинг Олимпиада учун таркиби маълум. Баҳодир Жалолов вазнида "зарбасиз" Жошуа! 0 11:55"Рома" раҳбари АПЛ жамоасини сотиб олиши мумкин 0 11:34Ёқимтой Эмма Радукану миллиардернинг "борт"ини берди 0

26 июл 22:43
Янгиликлар

Кураш

Муҳсин Ҳисомиддинов Парижда тенгсиз + ФОТО

Ҳар йили 24 июль санасида Франциянинг Париж шаҳрида катта кураш байрамини ташкил этиш анъанага айланмоқда.

Айнан шу куни орзу ва муҳаббат рамзига айланган Эйфель минораси пойида нафақат кўҳна қитъанинг, балки дунёнинг энг забардаст полвонлари куч синашади. Нуфузли кураш байрамига йиғилганлар шиддатли ва жозибадор баҳсларга гувоҳ бўлиш билан бирга ўзбек маъданияти, санъати ва албатта миллий ҳунармандчилик кўргазмаларидан ҳам баҳраманд бўлишди.

Халқаро Кураш ассоциацияси тақвим режасидан ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирда дунёнинг 20 га яқин давлатларидан вакиллар иштирок этишди. Кураш баҳслари эса кутилганиданда шиддатли ва муросасиз бўлиб ўтди. 

Нафақат жаҳон чемпионлари, балки бошқа спорт турларидан ҳам номдор полвонлар, Олимпия ўйинлари иштирокчилари, қитъа ва дунёда тенгсиз деб топилган энг сара полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқдилар.

Кураш бўйича 4 карра жаҳон чемпиони, 2 карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Муҳсин Ҳисомиддинов ўз титулига Париж турнири ғолиблигини ҳам ёзишга муваффақт бўлди. У ярим финал баҳсида сербиялик Александр Калабични мағлубиятга учратди. 

Калабич ўтган йили Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирнинг мутлоқ вазн тоифасида тенгсиз деб топилган эди. Шу йил Польшада бўлиб ўтган Европа ўйинлари доирасидаги Европа очиқ чемпионатида кумуш медални қўлга киритганди.

Муҳсин полвон финал баҳсида Европа очиқ чемпионати ғолиби Виктор Реско қаршилигини енгиб олтин медаль ҳамда 3000 евро пул мукофоти билан Тошкентга қайтадиган бўлди.

Аёллар ўртасидаги баҳслар янада қизиқарли ўтди. Унда германиялик Жасмин Грабовски финалда грузиялик Елена Кебадзени мағлубиятга учратди ва Париж турнири ғолиблигини қўлга киритди. Руминиялик Бьянка-Елена Продан ва кураш ватани вакиласи Ситора Ҳусановалар бронза медаллари билан тақдирланишди.

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ташаббуси билан турнир доирасида маданий тадбирлар ҳам ташкил этилди. Унда ўзбек санъатининг таниқли вакиллари ўз қўшиқлари билан иштирокчиларга ҳақиқий байрам кайфиятини туҳфа этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг