UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41Майк Тайсон рингга чиқмаган тақдирда, Жейк Пол билан ким жанг қилиши маълум бўлди 0 17:20Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин 0 16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0 15:56ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти 0 15:35Тошкентликларга ўзига хос мурожаат йўллаган Азизхон Азимов жангларга қайтмоқда 0 15:14Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгаради 0 14:53⚡️ Қиролнинг қайтиши! Конор Макгрегор - Майкл Чендлер жангига расмий трейлер намойиш этилди + ВИДЕО 0 14:32"Наполи" Лукаку учун "Челси" хоҳлаётганидан 3 баравар кам пул таклиф қилди 0 14:11Қозоғистонлик мураббий: "Конкабаев ҳеч қачон Жалоловга қарши туриб бера олмайди" 0 13:50"Ролан Гаррос" жуфтлик мусобақасида финалчилар маълум 0 13:29Алекс Перейра кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:08"Арсенал" катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Сумма 130 млн евро! 0 12:47"Uzchess Cup"да ўзбек дербиси. Бугун икки Нодирбек ўзаро 3-турда рўбарў келади 0

04 янв 12:19
Янгиликлар

Велоспорт, Олимпия ўйинлари

Муроджон Холмуродовга уй совға қилинди

Таниқли ўзбек велоспортчиси Муроджон Холмуродов 1982 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.

Спортнинг ушбу турининг дастлабки сабоқларини тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида олган.У фаолияти мобайнида нафақат шоссе, шунингдек трек йўналишида жаҳон ва қитъа чемпионатларида, Осиё кубоги ва бошқа нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиби ва совриндори бўлган. Велоспортчимиз 2012 йили Лондон шаҳрида уюштирилган ёзги Олимпиада ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя этган.

Қувонарлиси, ўтган йили Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (УCИ) унга 2020 йили Япония давлатининг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган велоспортнинг шоссе йўналишида қатнашиши учун йўлланмани тақдим қилди.Албатта, унинг ўзбек спорти шаънини улуғлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бесамар қолмаяпти. Муроджон Холмуродовга Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Урганч туманининг Чандирқиёт қишлоғида, яъни Урганч шаҳри ҳудудига яқин жойда янги қуриб битказилган намунавий уй-жой туҳфа этди.

Бугун вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вилоят бўлими вакили, моҳир спортчининг ўзи ва унинг ота-онаси янги уйга қадам ранжида қилишди.

Ўз навбатида машҳур велоспортчи кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор этиб, бунга жавобан, келгуси мусобақаларда, хусусан, жорий йилги Олимпиадада ҳам юқори кўрсаткичларга эришиб, давлатимиз байроғини кўкларга кўрсатишига умид билдирди.

Айни дамда, М. Холмуродов велоспортнинг трек йўналишида ҳам Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг