UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

26 ноя 17:17
Янгиликлар

Паралимпия

Мухторхон Ташходжаев ва Асила Мирзаёрова Осиё Паралимпия қўмитаси томонидан тақдирланди

Мухторхон Ташходжаев Осиё ва Ўзбекистонда паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Осиё Паралимпия қўмитасининг фахрий ордени билан тақдирланди, Асила Мирзаёрова қитъамизнинг “Энг яхши аёл пара атлети”деб топилди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Осиё Паралимпия қўмитасининг (APC) якунига етиб бораётган жорий 2023 йил сарҳисоби бўйича энг муносибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Қувонарлиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевнинг юртимизда ва Осиё қитъасида Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда қўшаётган хизматлари муносиб баҳоланди ва ташкилотнинг Осиё ордени билан тақдирланди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова эса қитъанинг “Энг яхши аёл пара атлети”деган шарафли номга сазовор бўлди.


Қитъада энг яхши номга муносиб бўлиш бу мехнатлар самараси, изланишлар мукофотидир. Осиё минбарларида эътироф этилган Ўзбекистон паралимпия қўмитаси рахбари Мухторхон Ташходжаев ва параатлет Асила Мирзаёровани  ушбу эътироф билан самимий муборакбод этган ҳолда, уларга келгусидаги фаолиятларида ҳам улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг