UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0

24 апр 20:36
Янгиликлар

Дзюдо

Навбат Душанбе "Катта Дубулға" турнирига. Терма жамоамиз Тожикистонга қандай таркибда боради?

Кеча Осиё чемпионатидан қайтиб келган дзюдо бўйича терма жамоамиз энди Душанбе "Катта Дубулға" турнирига тайёргарликка эътибор қаратади.

Бу йилдан илк бор Тожикистон пойтахтида ҳам "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўтказилади. Ўтган йили Душанбеда Гран-при турнири ўтказилганди.

3-5 май кунлари ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш истагини ҳозиргача сайёрамизнинг 5 қитъаси 70 давлатидан жами 429 нафар (230 эркак, 199 аёл) дзюдочи билдирган. Аниқроғи, федерациялар ўз таркибларини Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) сайтида рўйхатдан ўтказган. Бу рўйхатга ҳали ўзгартиришлар киритилиши мумкин. 

Табиийки, ушбу 70 давлат орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Агар кичик ўзгаришлар кузатилмаса, 21 нафар (12 эркак, 9 аёл) дзюдочи Душанбе татамиларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Рўйхатдан ўтказилганлар орасида Диёра Келдиёрова, Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов сингари етакчи дзюдочиларимиз йўқ. 


Душанбега йўл оладиган терма жамоамиз таркиби:

Аёллар 

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-52 кг: Сита Кадамбаева

-52 кг: Гулҳаё Жўраева

-57 кг: Шукуржон Аминова

-70 кг: Шоҳиста Назарова

-70 кг: Гулноза Матниязова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Рианат Илматова

+78 кг: Фотима Курамбоева


Эркаклар

-60 кг: Дилшодбек Баратов

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров

-66 кг: Сардор Нуриллаев 

-66 кг: Муҳриддин Тиловов

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов

-90 кг: Азизбек Авазмуродов

-100 кг: Ерназар Сарсенбаев

-100 кг: Рустам Шорахматов 

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

+100 кг: Исломбек Равшанқулов

Терма жамоа бош мураббийи - Илиас Илиадис

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг