UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Агар Макгрегор варианти таклиф қилинса, Махачев қандай жавоб берган бўларди? 0 16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29Йўғе?! "Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмас 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0 14:23Райан Гарсия ҳибсга олинганидан сўнг илк фикрларини билдирди 0 14:01Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти 0 13:40Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт жароҳат олди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди + ФОТО 0 13:19Эрон - Ўзбекистон ўйинида "Сепахон" - ОКМК (9:0) учрашувини бошқарган ҳакам ишлайди 0 12:58UFC раҳбари Тони Фергюсоннинг промоушендаги келажаги ҳақида гапирди 0 12:37Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди 0 12:16АҚШнинг Олимпиада учун таркиби маълум. Баҳодир Жалолов вазнида "зарбасиз" Жошуа! 0

02 апр 13:48
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати якунланди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақанинг олтинчи кунигача бўлган натижалар ҳақида аввал батафсил хабар берган эдик. Чемпионатнинг кейингни икки кунлигида ёш ва умидли атлетлар билан биргаликда Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов, қорақалпоғистонлик Рустам Жангабаев каби номдор спортчилар ҳам  чемпионатда иштирок этиб, мухлисларга маҳоратларини намойиш этишди. 

102 кг.да иштирок этган Руслан Нурудинов даст ва силтаб кўтаришда 165+195 кг. натижа қайд этиб, чемпионликка эришган бўлса, қорақалпоғистонлик Рустам Жангабаев даст кўтаришда 200 кг. оғирликни осонлик билан ўзига бўйсундирди. Аммо Жангабаев анча олдин олган эски жароҳати туфайли силтаб кўтариш баҳсларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. 

Мусобақани кузатишларимиз давомида амин бўлдик-ки, миллий терма жамоа учун муносиб ва ишончли ёш атлетлар авлоди бўй кўратмоқда. Демак, оғир атлеткачиларнинг мусобақанинг сўнгги кундаги натижалари билан танишамиз. 

Еттинчи кун. Ёшлар. 109 кг. вазн тоифаси

1. Нурбол Абдирашитов (Тошкент в., 154+175 кг)-329 кг

2. Руслан Ирисбаев (ЎзДЖТСУ, 143+175 кг)-318 кг

3. Шаҳриддин Абдуназаров (Қашқадарё, 140+174 кг)-314 кг.


Катталар. 109 кг.  вазн тоифаси

1. Шарофиддин Амриддинов (Самарқанд, 170+205 кг)-375 кг

2. Нурбол Абдирашитов (Тошкент в., 154+175 кг)-329 кг

3. Руслан Ирисбаев (ЎзДЖТСУ, 143+175 кг)-318 кг.

Ёшлар. +109 кг вазн тоифаси

1. Шахбоз Шокиржонов (ЧОПСТТМ, 146+175 кг)-321 кг

2. Эрназар Жанназароа (Қорақалпоғистон, 126+150 кг)-276 кг

3. Мансур Эрмаматов (Қорақалпоғистон, 110+140 кг)-250 кг 


Эркаклар. +109 кг. вазн тоифаси

1. Муҳаммад Юсупов (Хоразм, 177+197 кг)-374 кг

2. Мирхосил Мирзабоев (Тошкент в., 160+190кг)-350 кг

3. Шохрух Абдуллаев (Тошкент ш, 111+141 кг)-252 кг.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг