UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0 15:04Кремлёв: "Россия Олимпиадада боксчилари йўқлигидан хеч нарса йўқотмайди" 0 14:42Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман" 0 14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0 13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0 13:07Умар Кремлёв Томас Бах билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0

30 май 18:39
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Турсуной Жабборова — жаҳонда тенгсиз!

Хабарингиз бор, Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Ҳозиргина -87 кг вазн тоифасида аёллар кураши якунланди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини Турсуной Жабборова ҳимоя қилди. Ва айтиш мумкинки, спортчи қизимиз умидни тўлиқ оқлади. 

Жабборовага даст кўтаришда ҳам, силтаб кўтаришда ҳам тенг келадиган рақиб топилмади. Барча имкониятларидан унумли фойдаланган Турсуной даст кўтариш машқида энг яқин таъқибчисини 18 кгга ортда қолдирган бўлса, силтаб кўтаришда иккинчи ўринни қўлга киритган АҚШ термаси вакилидан 15 кг фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. 

Шу тариқа, Турсуной Жабборова терма жамоамиз ҳисобига яна учта олтин медални қўшиб қўйди. 


Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати
Аёллар, -87 кг

1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) - 244 (111 + 133) кг;
2. Элизабет Овенс (АҚШ) - 211 (93 + 118) кг;
3. Екта Жамали (Эрон) - 208 (92 + 116) кг.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг