UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

13 апр 16:07
Янгиликлар

Спорт курашлари

Олимпия ўйинлари совриндорига ютқазиб бериши учун катта миқдорда пул таклиф қилишди

Теглар :  Фрэнк Чамизо
Рио-2016 Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Фрэнк Чамизога ютқазиб бериши эвазига катта миқдорда пул таклиф қилишди.

Бу ҳақида италиялик эркин курашчининг ўзи маълум қилди. Ҳолат яқинда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнирда рўй берган. 

"Ёнимга бир киши келиб, ютқазиб беришим учун 300 минг доллар пул таклиф қилди. Ким пул таклиф қилганини айтмайман. Бу ҳолат тарозидан ўтиш куни рўй берди. Таклифга нима деб жавоб бердим? Яхшигина сўкишимни эшитди. Исботим борми? Менинг ўзим тирик гувоҳман! Мен нафақат ўзим, балки мамлакат федерацияси, армиям ва бутун Италияни намоён этаман. Ҳаққонийлигим, ғуруримни синдириш улар ўйлагандек осон иш эмас. Ўзимдан ўтганини фақат ўзим биламан. Шубҳангиз бўлса, мезбон курашчилар билан бўлиб ўтган баҳсимни кўриб чиқинг. Беш нафар ҳакамнинг бари бирдек рақиб тиззасини гиламга босганимни қайд этди. Ҳакамлар ҳайъати раиси вазият такрорини кўриб чиқди. Лекин фақат битта камерада олинган кадрни ва у ҳам ҳакамлар қарорини қўллаб-қувватлади. Озарбайжонда икки хисса куч билан курашиш кераклигини билардим. Чунки, ҳамма нарсани сотиб олишганди. Турнирдаги барча беллашувларимда фақат бир ҳакамнинг ишлагани ғалати эмасми? Ҳакам умуман ўзгармади", — дея Чамизонинг сўзларини келтиради La Repubblica нашри.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Париж-2024 Олимпиадасига Европа қитъаси лицензион турнирининг 74 кг вазн тоифаси беллашувлари 1/2 финалида озарбайжонлик Туран Байрамовга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 8:8 (VPO1) ҳисобида якунланиб, Олимпиада лицезнияси Байрамовга тақдим этилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг