UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

25 сен 12:25
Янгиликлар

Токио-2020

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилардан допинг-синамалар олиндими, натижалар қандай?

Хабарингиз бор, узоқ беш йил кутилган Токио-2020 Олимпия ўйинлари жорий йилнинг июль-август ва Паралимпия ўйинлари август-сентябрь ойларида бўлиб ўтди.

Ўйинлар давомида Ўзбекистон спорт делегациялари аъзолари мусобақадан олдин ва мусобақа даврида ўрнатилган тартибда қон ва пешобдан допинг-синамалар топширишди.

Таъкидлаш жоизки, галдаги Олимпиада ва Паралимпиада мусобақадан олдин олинган допинг-синамалар сони аввалги ўйинларга нисбатан сезиларли даражада кўп бўлиб, бунинг асосий мақсади бевосита мусобақаларга имкон қадар тоза, допингдан холи спортчиларни қўйиш орқали соғлом рақобат ҳамда спортда юқори даражали шаффофликни таъминлаш эди ва натижага эришилди.

Ўзбекистонлик Олимпия спотчилардан жами 16 та допинг-синама олиниб, улардан 11 таси мусобақадан олдин ва 5 таси мусобақа даврига тўғри келди. Паралимпия спортчиларимиздан эса жами 39 та допинг-синама олинди, улардан 21 таси мусобақадан олдин ва 18 таси мусобақа даврига тўғри келди.

Мусобақадан олдин олинган тезкор допинг-синамаларнинг хеч қайсисида тақиқланган моддалар аниқланмаганлиги боис спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишди. Мусобақа давомида медаль ва совринли ўринларга сазовор бўлган ҳамда рекорд ўрнатган спортчиларимиз допинг-текширувидан ўтишди. Одатда улар тезкор таҳлил қилинмаслиги учун уларнинг натижалари ўйинлардан кейин вақт ўтгач, белгиланган муддатларда маълум бўлади.

Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг