UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Расман! Хабиб Махачевнинг бурчагида бўладими деган саволга унинг ўзи жавоб берди 0 11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0

04 фев 18:06
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

Оқ Олимпиада старт олди. Пекин-2022 Олимпиадаси ҳақида қизиқарли фактлар

Теглар :  Пекин-2022
Бугун Пекинда қишки Олмпия ўйинлари расман старт олди.

Ушбу Олимпиада ҳақида қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Биринчи факт бу албатта Пекин-2022 XXIV қишки Олимпиада ҳисобланади. 

Пекин Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими "Қуш уяси" номи билан машҳур бўлган миллий стадионда бўлиб ўтди.  Ушбу арена ёзги ва қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига мезбонлик қилган илк арена ҳисобланади. 

Очилиш маросими Тошкент вақти билан 17:00 да бошланди. 

Аммо анъанага кўра, барча мусобақаларни тақвимга мослаштиришнинг имкони бўлмаганлиги учун саралаш стартлари икки кун олдин, 2 февраль куни бошланди.

Қаерда?

Олимпия мусобақалари учта шаҳарда: Пекин, Яньцин ва Чжанцзякоуда ўтказилади.

Пекин шаҳри хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, фристайл ва сноуборд баҳсларига мезбонлик қилади.

2008 йилги Олимпия ўйинларида сузиш баҳсларига мезбонлик  қилган "Water Cube" аренаси 2022 йилда кёрлингчилар учун "Ice Cube"га айлантирилди.

Яньцинда тоғ чанғиси ва чанғи спорти, шунингдек, бобслей ва скелетон бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

Чжанцзякоуда конькида югуриш, биатлон, трамплин, шунингдек, сноуборд ва фристайлнинг бошқа йўналишлари бўйича беллашувлар ўтказилади. 

Медаллар  ва спорт турлари.

Олимпиадада 7 та спорт турининг 15 йўналиши бўйича баҳслар бўлиб ўтади: биатлон, бобслей, тоғ чанғиси, кёрлинг, конькида югуриш, чанғи пойгаси, трамплиндан сакраш, чанғи спорти, скелетон, сноуборд, фигурали учиш, фристайл, хоккей, шорт-трек, чанғи спорти (икки кураш: трамплиндан сакраш ва пойга)

Олимпиадада 109 та медаллар жамланмаси  ўйналади. Медалдаги 24 та юлдуз ўз тарихида XXIV бор ўтказилаётган оқ Олимпиадани англатади. 

Маскот

2019 йил 17 сентябрь куни панда  Бин Дунь Дунь Олимпиаданинг расмий маскоти сифатида эълон қилинди. Бир йилдан ортиқроқ вақт давомида талисман танланди, олти мингдан ортиқ намуналар кўриб чиқилди. Натижада, панда Бин Дунь Дунь маскот сифатида танланди. Унинг муаллифи Гуанжоу Бадиий академиясининг бош дизайнери Cао Сюэдир. 

Бинг Дунь Дуньни "муз боласи" деб аташ ҳам мумкин: "Бинг" муздан ташқари поклик ва кучни ҳам англатади ва "Дунь Дунь" - "соғлом", "кучли" ва "қувноқ" деганидир.

Панданинг чап панжасида юрак бор. Бу - меҳмондўстлик рамзи.

Афсонага кўра, панда Бинг Дунь Дунь бамбук чакалакзорлари бўйлаб юриб, у ерда коинотдан учиб келган сирли мавжудот билан алоқада бўлган ва шундан сўнг у супер кучларга эга бўлган. Энди муз костюми туфайли панда Олимпия спортчилари билан бирга конькида югуриши, чанғи ва сноубордда учиши мумкин бўлади.

Ҳаво ва сунъий қор

Пекинда февраль ойида ўртача ҳарорат минус тўрт даражани ташкил этади. Аммо тайёргарлик жараёнида ташкилотчилар жуда совуқ, аммо қорсиз ва шамолли қишнинг ёқимсиз прогнозларидан қўрқишди. Ҳозирча ҳаво ҳарорати ғайритабиий даражани кўрсатмаётган бўлсада, қор етишмаслиги муаммоси сунъий қор ёрдамида ҳал қилинмоқда. Уни ишлаб чиқариш учун тахминан 49 миллион галлон (222 миллион литр) ва 200 га яқин қор ишлаб чиқарувчи мосламалар керак бўлади.

Чекловлар билан ўтаётган Олимпиада

Ушбу Олимпиада коронавируснинг янги штамми тарқалишининг оғир шароитида бўлиб ўтмоқда ва Олимпия ўйинлари жиддий анти-ковид чекловлар билан ўтиши ҳақида кўп айтилди: келишдан олдин икки томонлама тестлар, кундалик тестлар, вакцина олмаганлар учун 21 кунлик карантин. Бундан ташқари Пекинда ҳар куни Олимпиада билан боғлиқ одамларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари учраяпти. 

Официант роботлари

Контактлар ва инфекция тарқалишини минималлаштириш учун Олимпия қишлоқларига ўнлаб махсус роботлар олиб келинди, улар савдогар ва официант вазифасини бажаради.

Махсус робот қўл тўғридан-тўғри юқоридан столга ликопчаларни етказиб беради. Ҳа, Олимпиадада мана шундай технологиядан фойдаланилмоқда. Ажойиб қарор. 

Шунингдек, бургер тайёрлайдиган "робот-ошпаз" ҳам бор, тўрт дақиқада кофе тайёрлайдиган робот-бариста ҳам. Ҳатто коктейль тайёрлай оладиган робот-бармен.

Рақамлар

Ушбу Олимпия ўйинларида жаҳоннинг 95 мамлакатидан 4000 нафарга яқин спортчи иштирок этади. 

Олимпия ўйинларида мамлакатимиздан биргина Комилжон Тўхтаев юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Спортчимиз тоғ чанғисида ўз имкониятини синовдан ўтказади.  У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида стартга чиқади. Оқ Олимпиада бошланмоқда. Деярли икки ҳафтадан ортиқ вақт давом этадиган Олимпия ўйинларини ўтказиб юборманг.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг