UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0 08:44UFC on ESPN 57 турнирининг марказий жангида нокаут қайд этилди 0 08:23Ига Свёнтек "Ролан Гаррос" чемпиони! 0 08:02Самира Исмоилова - Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибаси! 0 07:41Испания Шимолий Ирландиянинг 2-дақиқадаги голига 5 та тўп билан жавоб қайтарди 0 23:31Маҳмуд Мурадов янги промоушен билан шартнома имзолади + ПОСТEР 0 20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0 20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0 19:05Жаҳон чемпиони, депутат Георгий Зантарая дзюдочиларимизни йўқлаб келибди + ФОТО 0 18:44Франция терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттиришга яқин 0 18:23Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади 0 18:02Махачев нима учун Царукян ҳар доим у ҳақида гапиришининг сабабини айтди 0

22 май 16:50
Янгиликлар

Велоспорт

Осама Ал Шафар билан велоспорт ривожининг янги лойиҳалари муҳокама қилинди

Бугун Тошкентга Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар ташриф буюрди.

Мартабали меҳмоннинг ушбу сафардаги илк манзили Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлди. Жаноб Ал Шафарни МОҚда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олишди. Шундан сўнг томонлар “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун қуриладиган янги велотрек мажмуасининг лойиҳасини муҳокама қилиш, велоспортнинг мамлакатимиздаги оммавийлигини кучайтириш мавзусида учрашув ўтказишди.

Унда МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ҳам иштирок этишди. 

Даставвал Адҳам Икрамов юртимизда велоспортнинг оммавийлигини ошириш, профессионал спорт билан шуғулланаётган атлетларимиз учун яратилаётган шароитлар, бу борада Президентимиз бошчилигида миллий федерация раиси билан олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, кун тартибига мувофиқ “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун қуриладиган Олимпия шаҳарчаси ва ундаги велотрек мажмуаси хусусида фикр алмашилди. Ойбек Касимов лойиҳа бўйича батафсил маълумот берар экан, уни қуришда ҳар бир спорт туридаги экспертлар билан иш олиб борилаётгани, иншоотлар барча замонавий талабларга жавоб бериши хусусида гапирди. 

Ўз навбатида, лойиҳа билан танишган меҳмон унга юқори баҳо бериб, Осиё велоспорт конфедерацияси ҳам жараёнда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида Олимпия шаҳарчасидаги велотрек мажмуаси битгач пойтахтимизда йирик нуфузли мусобақаларни ўтказиш, маҳаллий мураббий ва ҳакамларнинг малакасини ошириш учун семинарлар ташкил этиш, юртимизда велоспорт оммавийлигини оширишда хориж тажрибасини ўрганиш каби мавзуларда атрофича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг