UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

28 фев 07:03
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Осиё чемпионатида Петряков Ўзбекистон рекордини янгилади, Усмонов иккита медаль қўлга киритди

Филиппин давлати мезбонлик қилаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасида кечаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари совриндорлар сафидан жой олди.

Жумладан, маҳоратли спортчимиз Егор Петряков 400 метрга комплекс сузишда 4:25.53 натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Егор қитъа чемпионатида совриндор бўлиш билан бирга, ушбу масофага Ўзбекистон рекордини ҳам янгилади. Аввалги рекорд кўрсаткич 4:25,96 дақиқани ташкил этиб, 2014 йили Алексей Дерлюгов томонидан ўрнатилган эди.

Бундан ташқари, яна бир сузувчимиз Элдорбек Усмонов иккита кумуш медални қўлга киритди. Элдорбек дастлаб 50 метрга эркин усулда сузиш мусобақасида белгиланган масофани 22.87 сонияда босиб ўтиб, маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Шундан сўнг у 100 метр масофага баттерфляй усулда сузишда 53.14 сония натижа қайд этиб, иккинчи кумуш медалга сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг