UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

18 ноя 09:53
Янгиликлар

Регби

Осиё регби федерацияси вакиллари Бухорода!

Бугунги кунда мамлакатимизда регби спортини оммалаштириш ва тарғиб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳудудларда ушбу спорт турини оммалаштиришга жиддий эътибор берилмоқда, жумладан Бухоро вилоятида ҳам.

Ўзбекистонда регби спортини тарғиб қилиш мақсадида ташриф буюрган Осиё регби федерацияси вакили Benjamin van Rooyen ҳамда Анатолий Широв кўҳна ва навқирон Бухорои Шарифга ташриф буюрди. Даставвал меҳмонлар вилоятдаги спорт мажмуалари билан танишиб чиқди. Сўнгра «Бухоро спорт мажмуаси» йиғилишлар залида регби бўйича ўзларининг ўқув дастурлари ва малакалари билан ўртоқлашди.

Йиғилишда дастлаб 2019 йил 29 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори мамлакатимизда ушбу спорт турини ривожлантиришда янги даврни бошлаб бергани таъкидланди.

Осиё регби федерациясидан ташриф буюрган делегация аъзолари Бухоро вилоятида 3 кун мобайнида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги тренерларга ўқув-семинар (тренинг) ташкил қилиб, ўз билим ва кўникмалари билан ўртоқлашади. Хуллас, ташрифдан кўзланган мақсад, Бухоро вилоятида ҳам регби спорт турини ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида оммалаштириш ҳамда регбини бошқа спорт турлари каби юқори поғоналарга олиб чиқишдан иборат.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг