UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0 15:56ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти 0 15:35Тошкентликларга ўзига хос мурожаат йўллаган Азизхон Азимов жангларга қайтмоқда 0 15:14Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгаради 0 14:53⚡️ Қиролнинг қайтиши! Конор Макгрегор - Майкл Чендлер жангига расмий трейлер намойиш этилди + ВИДЕО 0 14:32"Наполи" Лукаку учун "Челси" хоҳлаётганидан 3 баравар кам пул таклиф қилди 0 14:11Қозоғистонлик мураббий: "Конкабаев ҳеч қачон Жалоловга қарши туриб бера олмайди" 0 13:50"Ролан Гаррос" жуфтлик мусобақасида финалчилар маълум 0 13:29Алекс Перейра кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:08"Арсенал" катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Сумма 130 млн евро! 0 12:47"Uzchess Cup"да ўзбек дербиси. Бугун икки Нодирбек ўзаро 3-турда рўбарў келади 0 12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0 11:44Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушади 0 11:23Сергей Ковалёв Мадримов - Кроуфорд жангида ким фаворит эканини айтди 0

07 сен 11:07
Янгиликлар

Тадбирлар, От Спорти

От заводида ОАВ ходимлари учун пресс тур ташкил этилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” от заводида пресс тур ташкил этилди.

Мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, мазкур соҳа учун мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

«Ўзбегим отлари» от заводи 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, майдони 140 гектардан ортиқ. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган. 

Тарихий манбаларда келтирилишича, Ахалтака зотли отлар бундан беш минг йил муқаддам пайдо бўлган. У Осиё халқларининг ёзма манбаларида само тулпорлари, арғумоқ, учқур айғирлар, дея таърифланган. Тошбитиклар, қояларда сақланиб қолган суратларнинг гувоҳлик беришича, Ахалтака арғумоқлари қадимда ҳозирги Фарғона водийси, Хоразм вилояти ҳудудларида учраган. Айни пайтда мазкур турнинг катта қисми Туркманистон ҳиссасига тўғри келади.

Бугунги кунда «Ўзбегим отлари» заводида 560 та от парваришланмоқда. Улар орасида Ахалтака зотидан ташқари, инглиз ва араб зотли отлар ҳам бор. От заводи фаолияти билан танишган бир гуруҳ журналистлар, шу ернинг ўзида Тошкент вилояти ҳокими соврини учун ўтказилаётган от пойгаси мусобақасига ҳам гувоҳ бўлишди.

2 ёшдан 8 ёшгача бўлган тулпорлар 1200 метрдан  2400 метргача бўлган масофага от чоптиришди.  Мақсад Ашуров, Алишер Исматуллаев, Нодир Муҳамматуллаев, Ботир Янгибоев, Акмал Исомиддинов, Хусан Исломов, Алексей Александров каби чавандозлар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой эгаллади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг