UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

18 авг 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА, Триатлон

Отабек Умаров иштирокидаги ММА ассоциацияси йиғилиши ҳақида батафсил + ФОТО

Аввал хабар берганимиздек, Отабек Умаров Ўзбекистон ММА ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбари лавозимидан кетган эди.

Отабек Умаров 14 август куни асосий иш фаолиятига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ушбу лавозимларни тарк этганди. Унинг ўрнига Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, MMA ассоциациясига эса Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раис этиб сайланган эди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда бир неча нафар аралаш жанг санъати усталарининг видеомурожаати тарқалди. Унда спортчилар Отабек Умаровдан ассоциация раҳбарлигини тарк этмасликни сўрашган эди. 

Шу муносабат билан кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Отабек Умаров, MMA ассоциациясининг янги президенти Баҳодир Қурбонов, спортчилар, мураббийлар иштирок этди. 

Учрашувда Отабек Умаров 14 августдаги интервьюсида ҳам таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистонда MMA спорти ривожини ва ассоциация фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этишини айтиб, жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида эриша олишига ишонч билдирган.

Хабар қилинишича, MMA ассоциацияси раҳбариятида ўзгариш рўй бермаган – биринчи вице-президент сифатида Шерзод Ташматов, вице-президент лавозимида Мурод Хонтўраев, ижрочи директор сифатида Зафар Қаҳрамонов фаолият олиб боради.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
17 авг 18:37:25
WORKOUT
Hamma gap pulda
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг