UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0

26 фев 07:01
Янгиликлар

Кураш

Ўзбек миллий кураши бўйича илк бор Жанубий Осиё чемпионати ўтказилади

Кураш бўйича биринчи Жанубий Осиё чемпионати Кералада ташкил этилади.

Жанубий Осиё Кураш Федерацияси 2023 йилда Осиё Кураш Конфедерациясининг ташкил этилиши асосида рўйхатга олинган.

Курашни Жанубий Осиё мамлакатларида янада оммалаштириш, халқаро мусобақалар ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини бошлаган федерацияга Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон, Непал ва Бангладеш аъзо ҳисобланади.

Ўтган 2023 йилда биринчи чемпионатни ўтказиш Бангладеш кураш федерациясига юкланган эди. Бироқ ўз вақтида керакли ишлар амалга оширилмагани учун биринчи Жанубий Осиё чемпионати 2024 йилга кўчирилган эди.

Кураш бўйича ушбу нуфузли мусобақа жорий йилда Ҳиндистоннинг Керала шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. 19-20 апрель кунлари "Муқаддас юрак коллежи"да бўлиб ўтадиган чемпионат катталар ва 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг