UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

04 апр 19:01
Янгиликлар

Кураш

Ўзбек миллий кураши SportAccord 2024 кўргазмасига киритилди

Теглар :  КурашSportAccord
Спорт, бизнес, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, саёҳат ва бошқа соҳалардаги жаҳон етакчиларини бирлаштирган ҳамда спортнинг қудратини кашф қилиш имконини берувчи SportAccord 2024 кўргазмасига Кураш ҳам расман киритилади.

7-11 апрель кунлари Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтадиган глобал спорт тадбирида инновацион ташаббуслар, янги тадбир моделлари ва глобал таклифлар муҳокама қилинади.

Унда жаҳон сиёсати ва спортининг муҳим арбоблари, нуфузли давлат ва жамоат арбоблари иштирок этиши кутилмоқда.

Йилнинг энг нуфузли глобал спорт ва ишбилармонлик учрашувида AI ва WEB 3, спортда илғор технологиялардан фойдаланиш ҳамда тадбирлар ва саёҳатларни оптималлаштириш каби муҳим мавзуларда амалий семинарлар ҳам ташкил этилади.

Бу йил ушбу тадбирларда Курашнинг расмий кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.

Кураш халқаро ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон раҳнамолигида мазкур нуфузли спорт ҳафталигини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Бирмингем халқаро конференция марказида курашга бағишланган махсус павилён мавжуд. Курашнинг тарихи, ривожланиши ва замонавий ютуқларини акс эттирувчи совғалар ва кўргазмалар тақдим этилиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг