UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

01 апр 08:26
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Анталия "Катта Дубулға" турниридаги иштирокини нечанчи ўринда якунлади?

Уч кун давомида Туркиянинг Анталия шаҳри дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирга мезбонлик қилди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 19 нафар дзюдочиси ҳам медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб борди. Улардан биргина -73 кг вазндаги дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов терма жамоамизга ягона бўлган бронза медалини тақдим этди. 

Бронза медали учун кечган беллашувларда мағлубиятга учраган Сита Кадамбаева (-52 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Шоҳруҳхон Бахтиёров (+100 кг) 5-ўринни банд этишди. Дилшодбек Баратов (-60 кг) эса 7-ўрин билан кифояланди. Қолган дзюдчиларимиз чорак финалга етиб кела олишмади. 

Уч кунлик баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медали билан дунёнинг 93 давлати орасида 18-ўринни эгаллади. Биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-поғонадан жой олди. 

Кутилганидек, Япония терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича катта устунлик билан пешқадамга айланди. Дзюдо ватани вакиллари 5 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалига эгалик қилишди. Афсонавий Тедди Ринер бошчилигидаги Франция 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди. Ринернинг ўзи ҳам чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Кучли учликка 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан Канада терма жамоаси якун ясаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг