UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

25 мар 13:29
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон чемпионатида энг кучли пауэрлифтингчилар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

21-24 март кунлари Юнусобод спорт комплекси ҳудудидаги Savage спорт мажмуасида ёшлар ва катталар ўртасида пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган баҳсларда ёшлар класик, катталар эпикировка йўналишларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Ўзбекистон пауэрлифтинг федерацияси раиси Ислом Исломовнинг маълум қилишича чемпионатда 121 нафар спортчи иштирок этди. 

Улар мос равишда Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Зарафшон, Учқудуқ, Тошкент, Бухоро, Нукус ва Наманган жамоалари шарафини ҳимоя қилдилар. Қизғин беллашувлар якунида ғолиблар номи аниқланди. Евгений Капралов, Метин Гафуров, Надежда Малюгина ўз йўналишларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Уларга медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Пауэрлифтинг бу куч спорти бўлиб, унинг моҳияти спортчи учун ниҳоятда оғир бўлган оғирликнинг қаршилигини енгишдан иборат. Пауэрлифтинг оғир атлетикачиларнинг асосий ҳаракатларда самарадорликни ошириш учун ишлатадиган машқларидан келиб чиққан бўлиб ўтган асрнинг 40-50 йилларида Ғарбда машҳурликка эришди. 

XX асрнинг 50-60 йилларида эса замонавий шаклда пауэрлифтинг шакллана бошлади. Ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарига келиб мусобақа қоидалари белгиланиб, миллий даражадаги чемпионатлар мунтазам ўтказила бошланди.

1972 йил ноябрь ойида Халқаро пауэрлифтинг федерацияси ташкил этилди. У Халқаро парамия қўмитаси ва дунё антидопинг агентликларининг аъзоси ҳисобланади. 2000 йилдан бошлаб Халқаро паралимпия ўйинларида пауэрлифтинг бўйича ҳам расмий баҳслар ўтказиб келинади.

Мазкур спорт юртимизда ҳам йилдан йилга оммалашиб бормоқда. Ўзбекистон пауэрлифтинг федерацияси томонидан мунтазам миллий чемпионатлар, нуфузли турнирлар ташкил этилмоқда. Халқаро мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг