UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0

29 дек 07:23
Янгиликлар

Регби

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам регби жамоаси тузилади

Теглар :  ЎзДЖТСУРегби
Ўзбекистон регби федерацияси билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон регби федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон регби федерацияси бош котиби Қаҳрамон Жалилов, регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Даниил Куликов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси мудири Шуҳрат Тўлаганов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда 2019 йил 29 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида регбини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида федерация ва университет томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталинди.

Хусусан, жорий ўқув йилидан университетда «регби» бакалавриат йўналиши очилиб, 21 нафар талаба қабул қилингани алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, учрашув якунлари бўйича регби спортини ёшлар орасида оммалаштириш, аёллар регби спортини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни излаб топиш, университет регби жамоасини тузиш, келажакда Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш каби вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг