UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0

06 июл 18:47
Янгиликлар

Гимнастика, Каратэ, Муайтай

Ўзбекистон делегацияси АҚШда бошланаётган XI Жаҳон ўйинларига жўнаб кетди

Теглар :  Жаҳон ўйинлари
7-17 июль кунлари АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтади.

Дунёнинг 110 мамлакатидан тахминан 3600 нафар спортчи иштирокида кечадиган беллашувларда ҳамюртларимиз ҳам қатнашадилар.

Жаҳон ўйинлари ҳар 4 йилда ўтказиладиган, дастурининг аксарияти ноолимпия спорт турларидан ташкил топган комплекс мусобақа ҳисобланади. Ўтган йили ўтказилиши лозим бўлган мусобақа эпидемиологик вазият сабаб 1 йилга сурилган.

Регламентга кўра, мусобақада иштирок этиш учун спортчилар ўз йўналишларида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлишлари ёки маълум квалификацион мусобақадан ўтишлари керак. Бу йилги Бутунжаҳон ўйинларида Достон Отаболаев (каратэ), Екатерина Фетисова (бадиий гимнастика), Дарья Латишева (ушу), Баҳромжон Машарипов (жиу-житсу), Фанат Қаҳрамонов (муай-тай) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

8-9 июль: Достонбек Отаболаев (каратэ);

12-13 июль: Екатерина Фетисова (бадиий гимнастика);

13 июль: Дарья Латишева (ушу);

15 июль: Баҳромжон Машарипов (жиу-житсу);

15-17 июль: Фанат Қаҳрамонов (муай-тай).

Умуман, мусобақа дастурида акробатика, роллерда фигурали учиш, соҳил волейболи, боулинг, сумо, арқон тортиш каби 30 та спорт турини учратиш мумкин. Мусобақа тарихида жамоамиз 1997 йил 1 тадан олтин ва кумуш, 2005 йил 1 та бронза медалига сазовор бўлган.

Ҳозирда Достон Отаболаев мураббийи Ўктам Бекпўлатов билан Бирмингем шаҳрида етиб борган. Делегациямизнинг асосий қисми эса бугун океан ортига йўл олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг