UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

20 май 11:55
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон делегацияси “Rossiya-Islom dunyosi KazanExpo 2023” форумида қатнашди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида “Rossiya-Islom dunyosi KazanExpo 2023” форумида иштирок этди.

Тадбир доирасида минтақада спорт йўналишида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов, Россия Федерацияси Спорт вазири Олег Матицин билан учрашиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида спорт соҳасида янги режаларни кўриб чиқишди. Тадбир доирасида ҳар икки мамлакат спорт вазирларининг қўшма комиссия йиғилиши ҳам ўтказилиб, якунда давлатлар ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Қайд этиш жоиз, Қозон шаҳрига Россия спортининг пойтахти, дея таъриф берилади. Бу бежиз эмас. Боиси кўплаб спорт турларидаги Россия терма жамоалари Қозон шаҳрида йирик мусобақаларга тайёргарлик кўради. 

Шунингдек, ушбу шаҳар 2013 йил Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари, 2015 йил сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати, 2018 йил футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларини, 2021 йил эса биринчи МДҲ ўйинларини қабул қилган. Бир сўз билан айтганда, у ерда спорт учун яратилган инфратузилма аъло даражада.

Мутасаддилар учрашув давомида келгуси мусобақаларга биргаликда тайёргарлик кўриш, терма жамоалар иштирокида қўшма йиғинлар ўтказиш ҳақида фикр алмашишди. Шунингдек, суҳбатда “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганиш ҳам кун тартибидаги масалалардан жой олди.

Сафар давомида Станислав Поздняков бошчилигидаги Россия Олимпия қўмитаси мутасаддилари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда томонлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, соҳадаги сўнгги ютуқлар бўйича тажриба алмашиш бўйича мунозаралар олиб борилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг