UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41Карлос Алькараз ва Ига Свёнтек 30 миллион доллардан ортиқ мукофот пули ишлади 0 17:20Агар Макгрегор варианти таклиф қилинса, Махачев қандай жавоб берган бўларди? 0 16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29Йўғе?! "Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмас 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0 14:23Райан Гарсия ҳибсга олинганидан сўнг илк фикрларини билдирди 0 14:01Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти 0 13:40Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт жароҳат олди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди + ФОТО 0 13:19Эрон - Ўзбекистон ўйинида "Сепахон" - ОКМК (9:0) учрашувини бошқарган ҳакам ишлайди 0 12:58UFC раҳбари Тони Фергюсоннинг промоушендаги келажаги ҳақида гапирди 0 12:37Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди 0

03 янв 14:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси ўзининг эронлик мутахассиси билан хайрлашди

Теглар :  Оғир атлетика
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган эронлик Саид Азиз Алиҳусайни истеъфога чиқди.

Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда:

"Якунланган 2023 йилда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Саид Азиз Алиҳусайни терма жамоадаги сўнгги машғулотини ўтказди.

Бугунги машғулотга келган Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Шахрилло Маҳмудов эронлик мутахассиснинг мураббийлик маҳорати, билими ва спортдаги тажрибасини яна бир бор эътироф этган ҳолда ўзаро самарали фаолият ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда унинг келгуси ишларига муваффақият тилади.


Таъкидлаш керакки, Саид Азиз Алиҳусайни ушбу қисқа муддатли меҳнат фаолияти давомида ўз тажрибаларини ишга солган ҳолда турли халқаро мусобақаларда фаол иштирок этган Ўзбекистон оғир атлетикачиларини тайёрлаш ва назорат қилишда салмоқли ютуқларга эришиб, Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензияси учун муҳим рейтинг очколари қўлга киритилишига ҳисса қўшди.

Ўзбекистон терма жамоаси унинг қўл остида 3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 2 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, 4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишига муносиб ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, унинг мураббийлик маҳорати жамоани Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХИХ Осиё ўйинларида 2 та кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритишида катта кўмак берди. Ушбу мусобақалар давомида Саид Азиз Алиҳусайнининг ҳақиқий профессионал дф фидойи эканини кўрсатди.

Афсуски, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг шартномани узайтириш таклифига қарамай, Саид Азиз Алиҳусайни шахсий сабабларга кўра ўз фаолиятини давом эттирмасликка қарор қилди. Шундай бўлсада, федерация унинг спортчиларга берган беқиёс хизмати, ажойиб маслаҳатлари, фикр-мулоҳазалари ва қўллаб-қувватлашини қадрлайди.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси Саид Азиз Алиҳусайни мураббийлик фаолиятини давом эттиришга қарор қилганда, унинг учун федерация эшиклари ҳар доим очиқлигини билдиради," - дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг