UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

19 дек 11:36
Янгиликлар

Регби

Ўзбекистон Регби федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Регби федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигида федерация Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган Ижроия қўмитасининг йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Регби федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Aлишер Нарбаев, Ўзбекистон Миллий университети проректори Файзулла Думаев Ижроия қўмита аъзоси этиб сайланди. Шунингдек, Зиёвиддин Бадриддинов Ўзбекистон Регби федерацияси Ижроия қўмитасига сайланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Регби федерацияси Низомидаги ўзгаришларни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди. Осиё Регби федерацияси "Asia Rugby" га, " IRB" эса " World Rugby" га ўзгартирилди.

Қолаверса, федерация ва вилоят регби федерациялари ўртасидаги функциялар ҳам ўзгарди. Мажбурият ва вазифаларни қайта кўриб чиқиш ва функциянинг бир қисмини минтақавий федерацияларга топширишга қарор қилинди.

Содиқ Сафоев Ижроия қўмитаси аъзолари ва Ўзбекистон Регби федерацияси биринчи вице-президенти сайланиши тўғрисида фикр билдирар экан, мамлакатимизда регби спортини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларда катта ютуқларга эришишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қўйилган вазифаларни бажариш муҳимлигини таъкидлади.

Регби спорт турини янада ривожлантириш мақсадида аёллар ўртасида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар жамоалари ўртасида регби мусобақасини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг