UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

01 янв 09:28
Янгиликлар

Регби

Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ва 2022 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев очар экан, 2022 йилда мамлакатимизда регбини ривожлантириш ва оммалаштириш борасидаги ишларни сарҳисоб қилди. 

С.Сафоев федерация олдида турган асосий вазифаларни белгилаб, мутасаддиларга федерациянинг 2023 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, хусусан, регби базаси қурилиши, миллий терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, регбига ёшларни, талабаларни, мактаб ўқувчиларини ва аҳолининг бошқа қатламларини янада кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуманда онлайн иштирок этган Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва Жамоавий спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов ҳарбий хизматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизнинг иштироки, Тошкент вилояти мезбонлик қилган U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг эришган ютуқларини алоҳида таъкидладилар.

Конференция давомида сўзга чиққан федерация Бош котиби Қаҳрамон Жалилов 2022 йил учун ўтказилган йиғинлар ва терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки бўйича йиллик ҳисоботини тақдим этди. Шундан сўнг кун тартибига мувофиқ федерация Ижроия қўмитаси ва Тафтиш комиссиясининг янги таркибини тасдиқланди.

Федерация раиси ҳисобот-сайлов конференцияси якунларини сарҳисоб қилар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2023 йил мамлакатимизда спортни ривожлантириш бўйича улкан мақсад ва вазифалар белгилаб берилганини таъкидлади. Федерация ходимларидан масъул ташкилотлар билан биргаликда белгиланган вазифаларни бажариш учун бор куч-ғайратини ишга солишлари сўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг