UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

05 апр 10:34
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўтказган йиғилишда қандай масалалар муҳокама қилинди?

Теглар :  Адҳам Икрамов
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов раҳбарлигида ҳудудий спорт раҳбарлари учун навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилаётган оммавий спорт мусобақалари, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш ҳамда спорт мактаблари томонидан гуруҳларни тўлдириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, жойларда вазирлик раҳбарияти томонидан ўтказилаётган ўрганиш ва масалаларга амалий кўмак кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар санаб ўтилди.

Шундан сўнг, мусобақалар натижаларини электрон платформада қайд этиш орқали ёшлар қамровини кенгайтириш, спорт синовларини қабул қилиш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда спорт гуруҳларига спортчиларни қабул қилиш ишлари бўйича берилган топшириқ ижроси юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якуни билан, ҳудудий спорт раҳбарларига ушбу ишларни ташкил қилишда ёшлар етакчилари ва умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ишлаш, камчиликларни жойида бартараф этиш ва тарғибот ишларини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг