UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10ATP рейтинги. Янник Синнер дунёнинг биринчи ракеткаси, теннисчиларимизнинг барида пасайиш 0 09:49Чарльз Оливейрани биргина жароҳат 2 млн доллардан айириб қолгани маълум бўлди 0 09:28Ана холос! Райан Гарсия қамоққа олинди 0 09:07Ягона гол Аргентина - Эквадор учрашуви тақдирини ҳал қилди 0 08:46Ферстаппен - Канада Гран-приси ғолиби! 0 08:25Иржи Прохазка кейинги жанги учун шартнома имзолади. Рақиб ҳам аниқ! 0 08:04"Uzchess Cup". Бизни 5-турда қайноқ партиялар кутмоқда. Пешқадам шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? 0 07:43Ўртоқлик ўйини. Франция ўз уйида Канадани юта олмади 0 07:22Шавкат Раҳмонов кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 07:01Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби чемпион 0 22:59"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди 1 21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0

20 окт 19:16
Янгиликлар

Паралимпия

Ўзбекистон спорт делегацияси Параосиё ўйинларига йўл олди (ФОТО)

Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 22 – 28 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ёзги Пара Осиё ўйинларига катта тайёргарлик кўрди.

Мусобақа режа бўйича 2022 йилнинг октябрь ойида ўтказилиши лозим эди. Бироқ Хитойда коронавирус инфекциясининг навбатдаги тўлқини авж олгач, ўйинларнинг бекор бўлиш хавфи юзага келди. Лекин 2022 йил 17 август куни Осиё Паралимпия кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида комплекс мусобақа 2023 йилда бўлиб ўтиши расман маълум қилинди.  

Ханчжоу-2022 ёзги Пара Осиё ўйинларида  делегациямиз ўз тарихидаги илк бора  катта таркиб – 11 спорт турида 108 нафар пара атлет билан иштирок этади. Бўлажак Пара Осиё ўйинлари олдидан ҳар бир терма жамоанинг тайёргарлиги Ўзбекистон ҳукумати томонидан тўла-тўкис қўллаб-қувватланди, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, пара атлетлар керакли тиббиёт воситалари ва витаминлар билан таъминланишди. 

Айтиб ўтиш жоиз  “қитъа Паралимпиадаси”да вакилларимиз пара шахмат, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара велоспорт, пара таэквондо ва пара стол тенниси дастурларида дебют қилишади.  

Ханчжоудаги Пара Осиё ўйинлари бир қатор спорт турларида Париж-2024 Паралимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналиши билан аҳамиятли. Мусобақа давомида пара ўқ отиш, пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара таэквондо, пара пауэрлифтинг, пара велоспорт, пара каноэ, пара академия, пара сузиш дастурларида пара атлетлар медаллар қатори Паралимпия ўйинлари лицензиялари ҳамда рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади.  

Ўзбекистон делегациясининг Пара Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижаси 2018 йил Жакарта-Палембанг (Индонезия)да ўтган ўйинларга тўғри келиб, мамлакатимиз умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринни эгаллаган. Медаллар жамғариш бўйича энг яхши кўрсаткичимиз ҳам 5 йил аввал Индонезияда ўтган III ёзги Пара Осиё ўйинларига тўғри келади. Унда делегациямиз 33 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза, жами 75 та медаль жамғарган.

Маълумот ўрнида пара осиё ўйинларининг очилиши маросими 22 октябр куни ўтказилади. Делегация аъзолари бугун Ханчжоуга йўл олди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг