UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

09 июн 11:56
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Ўмон Султонлиги спортидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда

Теглар :  ЎзбекистонУмон
Умон Султонлиги Спорт таъминоти ва ривожлантириш бўйича бош директори Хишам Ал Синани, мамлакат оғир атлетика қўмитаси раиси Аидх Ал Мадхари ҳамда қўмита менежери Юсуф Ал Ҳасани Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Расмийларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. Меҳмонлар Қўмитада яратилган шароитлар ва айниқса, унинг қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ойбек Омилович Хишам Ал Синани бошчилигидаги делегацияга ўзбек спортининг шонли тарихи, Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда Олимпизм ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришга қаратилаётган эътибор хусусида батафсил маълумот берди. 

Ўмонлик мутасаддиларда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази катта қизиқиш уйғотди. Улар ташкилот фаолияти билан яқиндан танишиб, атлетлар учун марказлашган тизимда хизмат кўрсатувчи бундай муассаса борлиги профессионал спортда катта натижаларга эришишда улкан ҳисса қўшишини таъкидлашди. 

Қолаверса, спорт ютуқларида тиббий таъминотнинг ўрни муҳимлигини инобатга олиб, ундаги илмий йўналишга алоҳида ёндашишни мақсад қилишганини қўшимча қилишди.

Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Қайд этиш жоиз, оғир атлетика бўйича Ўмон терма жамоаси йирик мусобақаларга тайёргарлик кўришда ҳамюртларимиз билан бирга қўшма ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади. 

Шунингдек, суҳбатда келгусида бошқа спорт турларида ҳам бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий спорт ютуқлари бўйича тажриба алмашиш каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг