UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0

16 дек 14:43
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон юқори натижалар қайд этган давлатларнинг 1-гуруҳидан жой олди

Теглар :  UZNADA
WАDАнинг 2023 йил декабрь ойидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги дунёдаги 206 та мамлакатлар орасида кучли биринчи гуруҳга киритилди.

WАДА томонидан 206 та давлатлардаги Миллий антидопинг ташкилотлар фаолиятини 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳолаб борилади. Булар, 1-гуруҳ юқори, 2-гуруҳ яхши, 3-гуруҳ қониқарли ва 4-гуруҳ қониқарсиз. Ўзбекистон бу гуруҳлардан антидопинг соҳасида ёш мамлакат бўлишига қарамай 1-гуруҳ, яъни фаолияти юзасидан юқори натижалар қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олди. Бу гуруҳда МДХ мамлакатларидан Ўзбекистон, Белоруссия, Россия ва Қозоғистон жой олган бўлса, Азарбайжон, Арманистон, Қирғизистон 2-гуруҳдан, Тожикистон, Туркманистон ва Малдова 3-гуруҳдан жой олган.

Шу ўринда қандай сабаблар асосида давлатлар бу гуруҳларга бўлинади деган савол юзага келади. Бутунжаҳон антидопинг агентлиги Кодекси талабларини ўз вақтида бажариш, яъни спортчи, шифокор ва мураббийларни антидопинг соҳасидаги билимларини ошириш, допинг синамаси олиш ва уларни натижалари (ижобий натижалар камлиги инобатга олинади) ҳамда Халқаро тоифадаги допинг офицер ва суруштирув-офицерлари мавжудлиги ва энг асосийси мувофиқлик даражаси берилишига қараб бўлинади.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги Бутунжаҳон антидопинг Кодексининг мувофиқлик назоратидан 2023 йил II чорагида муваффақиятли ўтган Миллий антидопинг агентлиги ҳисобланади.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан номувофиқ деб топилган мамлакатларга нисбатан санкциялар қўлланилади. Бу санкциялар Кодекс талабларини тўлиқ, қисман ёки умуман талабга мос келмаслик турларига қараб санкциялар турлича бўлади. Мисол учун мамлакат номидан халқаро мусобақаларда иштирок этмаслик, иштирок этган тақдирда мамлакат байроғи кўтарилмаслиги каби жазо турларига бўлинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг