UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

14 сен 17:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Таэквондо, Каратэ

Ўзбекистонда тўртта спорт туридан селекцион мусобақалар ўтказилади

Сир эмаски, спортда энг юқори чўққи Олимпия ўйинлари ғолиблиги ҳисобланади.

Индонезиядаги Осиё ўйинлари якунига етгач, Ўзбекистон Токио 2020 ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди. Икки йилдан сўнг ўтказиладиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон навбатдаги рекордларни забт этишга ҳаракат қилади. Бу йўлда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилади. Режалар ҳам катта. Жумладан, шу йилнинг 24 сентябрь - 7 октябрь кунлари Миллий олимпия қўмитаси турли селекция мусобақаларини ташкил қилмоқда.

Бугун ана шу мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши ўтказилди. Унда ишчи гуруҳ аъзолари, яккакураш спорт турлари бўйича федерациялар раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилиш давомида тўртта олимпия спорт тури - таэквондо WTF, бокс, каратэ WKF ва дзюдо бўйича селекцион турнирнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Миллий олимпия қўмитаси дастурига кўра, селекцион очиқ турнирларида қуйидаги спорт турлари вакиллари иштирок этадилар:

Таэкондо WTF бўйича баҳсларда:

Таэквондо ITF
Таэквондо GTF
Анъанавий таэквондо
Ўзбек жанг санъати
Таэквондо ITF миллий ассоциацияси
Junri таэквондо

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 24-26 сентябрь


Бокс:

Кикбоксинг
Ҳаваскор ва профессионал муайтай
Қўл жанги
Ушу-санда

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 27 сентябрь - 1 октябрь

Каратэ WKF:

Миллий каратэ
Анъанавий каратэ
Шотакан
Фудокан

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 3-4 октябрь


Дзюдо:

Миллий кураш
Белбоғли кураш
Жиу-житсу
Самбо

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 6-7 октябрь.

Беллашувлар Таэквондо WTF ассоциациясига қарашли "Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Демак, юқорида санаб ўтилган спорт турларидан олимпия йўналишларига спортчиларни селекция қилиш учун ушбу мусобақа ташкил қилинади. Асосий мақсад - Токио 2020 мусобақасига энг сара спортчиларни танлаб олиш ва янги номларни кашф этишдир.

Маълумот учун, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам ўз вақтида ноолимпия спорт тури ҳисобланган кикбоксинг билан шуғулланган. Тўғри йўлга қўйилган селекция самараси ўлароқ у бокс терма жамоаси машғулотларида иштирок эта бошлаган. Якунда эса натижа қандай бўлганини жуда яхши биласиз. Ажаб эмаски, ташкил этилаётган ушбу мусобақа бизга янги Ҳасанбойларни кашф қилиб берса.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг