UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

27 дек 18:51
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ўзбекистонлик икки спортчи Кангвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади

2024 йилнинг 19 январидан 1 февралга қадар Корея Республикасининг Кангвон шаҳрида ўсмирлар ўртасида IV қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилади.

Аҳамиятлиси, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этадиган бўлди.

Аввалроқ, тоғ чанғиси бўйича ўзбекистонлик спортчилар Самандар Асанов, Рауан Раимқулов ва Сабина Режепова Австрия ҳамда Италиядаги лицензион турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Қувонарлиси, спортчиларимизнинг барчаси Кангвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпиадасига йўлланма киритди. Аммо ушбу спорт турида Ўзбекистон терма жамоасига 1+1 кўринишидаги квота ажратилгани боис, мураббийлар штаби Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режеповани мусобақада иштирок этиш учун танлаб олди. Самандар Асанов эса Раимқуловга захира номзоди сифатида бирга машғулот олиб бораётгани айтилмоқда.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, бугун тунда ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга йўл олишади. Спортчиларимиз Корея томонидан тақдим этилган “2018-йилги Олимпия ўйинларининг ворислари фонди” лойиҳаси асосида мусобақа бошлангунча машғулот олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил Лозаннада (Швейцария) ўтган III қишки ўсмирлар ўртасидаги Олимпиадада Ўзбекистон шарафини бир нафар спортчи - Валерия Ковалева ҳимоя қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг