UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0

28 мар 12:21
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди

Теглар :  Иля Малинин
Америкалик фигурали учувчи Иля Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб (227,79 балл), жаҳон чемпионига айланди.

19 ёшли спортчи – 1990-йиллар охири ва 2000-йиллар бошларида бир неча карра Ўзбекистон чемпиони бўлган фигурали учувчилар Татяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган.

Америкалик фигурали учувчи Иля Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб, жаҳон чемпиони бўлди.

Канаданинг Монреал шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Малинин тўртта айланали сакрашни олти марта амалга оширди: аввал тўртлик аксел, кейин уч марта якка тўртлик (лутц, риттбергер, салхов) сакрашларини амалга оширди.

Унинг эркин дастурдаги бу ноёб муваффақияти ҳакамлар томонидан 227,79 баллга баҳоланди ва бу янги жаҳон рекорди бўлди.

Иля Малинин 2004 йилда АҚШнинг Виржиния штатида, ўзбекистонлик фигурали учувчилар – Татяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган. Унинг синглиси Елизавета ҳам фигурали учиш билан шуғулланади.

Татяна Малинина – 1999 йилда илк марта ўтказилган тўрт қитъа чемпионати олтин медали соҳибаси, ўша йилги Гран-при финали ғолибаси, 10 карра Ўзбекистон чемпиони (1993–2002), 2002 йилги қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. Роман Скорняков – икки карра Ўзбекистон чемпиони (1997, 2003) бўлиб, 1998 ва 2002 йилларда қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг