UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

26 апр 17:57
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди

Теглар :  ЎзДЖТСУ Кураш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Халқаро кураш институти, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда кураш спорт турининг халқаро нуфузини янада оширишга қаратилган "Кураш спортининг назарий-амалий муаммолари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Кураш мураббийлиги бўйича 3 ойлик онлайн курс доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг маданият саройида бўлиб ўтган ушбу илмий-амалий анжуманда университет проректорлари, университетга хориждан жалб этилган профессорлар, халқаро кураш институти, халқаро кураш ассоциацияси вакиллари, кафедра мудирлари, университетининг миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари, талабалар, шунингдек, 15 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган 30 нафар кураш бўйича хорижий мутахассислар, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда мутахассислар жисмоний тарбия ва кураш спорт тури соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, илмий ва амалий ютуқлар ва муаммолар билан ўзаро ўртоқлашишди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари куннинг иккинчи ярмида ҳакамлик қонун-қоидалари бўйича ташкил этилган амалий машғулот жараёнларида ҳам иштирок этишди.

Анжуман доирасида университетнинг Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси томонидан юқори савиядаги кураш бўйича университет биринчилиги ташкил этилди ва ушбу биринчиликда хорижлик кураш мутахассислари ҳакамлик қилишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг