UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0

02 мар 09:51
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУда кураш ва белбоғли кураш бўйича очиқ биринчилик ўтказилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида кураш ва белбоғли кураш бўйича Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февраль куни имзолаган "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифалар, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жисмоний тарбия ва спортга оид фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур очиқ биринчиликда 200 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди. 

Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси, ЎзДЖТСУ спорт клуби ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа доирасида тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Маросимда сўз олган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, Чирчиқ шаҳар прокурори ўринбосари Азизбек Исмоилов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, жумладан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган эътибор хусусида таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, белбоғли кураш бўйича 66 кг.да Мансур Абдуллаев, 81 кг.да Азим Акбаров, +81 кг.да Илёс Мирзаҳмадов ҳамда +63 кг.да Муслима Аҳмедовалар олтин медаль эгаларига айланишди. 

Кураш беллашувларида эса 66 кг.да Миродил Муродуллаев, 81 кг.да Озод Соатов, +81 кг.да Баҳриддин Абдураимов, +63 кг.да Ҳуснора Абдуллаева биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

- Ҳамкорликдаги ушбу очиқ биринчиликни ўтказишимиздан асосий мақсад талабаларимизни, яқин атрофдаги маҳалла аҳолиси, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, оммавийликка эътибор қаратиш, шунингдек, миллий спорт турларимиз кураш ва белбоғли курашни янада ривожлантиришдан иборат, - дейди ЎзДЖТСУ Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири Нуриддин Чоршамиев. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг