UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0 19:05Жаҳон чемпиони, депутат Георгий Зантарая дзюдочиларимизни йўқлаб келибди + ФОТО 0 18:44Франция терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттиришга яқин 0 18:23Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади 0 18:02Махачев нима учун Царукян ҳар доим у ҳақида гапиришининг сабабини айтди 0 17:41Майк Тайсон рингга чиқмаган тақдирда, Жейк Пол билан ким жанг қилиши маълум бўлди 0 17:20Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин 0 16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0 15:56ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти 0 15:35Тошкентликларга ўзига хос мурожаат йўллаган Азизхон Азимов жангларга қайтмоқда 0

25 май 23:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Паралимпия қўмитасининг илк ассамблеяси ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида ташкилотнинг Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтган анжуманда Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдураҳмонов, Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ходимлари, мураббий ва спортчилари, қўмитанинг вилоят бўлимлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишларини таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Ассамблея кун тартибига 3 та масала киритилди. Унга кўра, Миллий паралимпия қўмитасини ташкил этиш, унинг Уставини тасдиқлаш ва қўмитаси раҳбариятини сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Дастлаб Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов сўзга чиқиб, паралимпиячиларимизнинг Рио-2016да қўлга киритган ютуқларини эътироф этиб, қарор Токио-2020 Паралимпиадаси арафасида ўз вақтида қабул қилинганини, жисмоний имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат миқёсидаги юксак аҳамият қаратилаётганини, аҳолини соғломлаштиришга қаратилган “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси янада кенг кўлам касб этаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, делегатлар иштирокида Ассамблеянинг асосий масалалари кўриб чиқилди. Анжуманни олиб борган Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Ш.Мўминжонов мамлакатимизда Паралимпия ҳаракати янги босқичга кўтарилаётгани, бу борада қарорда белгилаб қўйилган бир қатор ишларни амалга оширилиш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан қўмита устави делегатлар томонидан бир қатор тузатиш ва таклифлар киритилган ҳолда тўлдириладиган бўлди. Айни пайтгача ишлаб чиқилган устав асос сифатида бир овоздан қабул қилинди.

Қўмита раҳбарлигига шу пайтгача Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раиси сифатида фаолият юритиб келаётган М.Ташхаджаев номзоди кўрсатилди. Унинг раҳбарлигида ассоциацияда ўтган икки йил давомида кўплаб спорт натижаларига эришилгани алоҳида таъкидланди.

Жумладан, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган пара-енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси Муҳаммад Рихсимов, пара-каноэчи Шаҳноза Мирзаева ва пара-таэквондочи Зуҳриддин Тоҳировлар сўзга чиқиб, номзодга ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Қўмита раислигига кўрсатилган номзод бир овоздан маъқулланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, айни дамда 29 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Шулардан 15 нафари пара-енгил атлетикачи, 7 нафари пара-сузувчи, 3 нафари пара-каноэ устаси, 3 нафари пара-таэквондочи, 1 нафари ўқ отувчи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг