UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Медаль кутилаётган Абдумалик Халоков. Боксчимизнинг Париж Олимпиадасидаги имкониятлари қандай? 0 19:02"Барселона" "Штутгарт" футболчисини кўз остига олди 0 18:41Кайла Харрисон UFC`нинг эркак жангчиларига қарши октагонга чиқишга тайёр 0 18:20Ноттингем (WTA). Амалдаги чемпиони бошлади, Плишковада ҳам ғалаба 0 17:59Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони билан учрашиб қолди + ФОТО 0 17:38Месси футболкалари — энг харидоргири! 0 17:17Камончиларимизнинг сўнгги лицензион турнирдаги таркиби аниқ 0 16:56Янник Синнерга дунёнинг биринчи ракеткаси нишони сифатида кубок топширилди + ФОТО 0 16:35Дастин Порье: "Рафиқам Махачев билан жангни бекор қилишимни истаганди" 0 16:14Бундеслигани "ёндирган" "Байер" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин 0 15:53Хабиб Махачев билан 10 йил олдин тушган архив суратини кўрсатди + ФОТО 0 15:32"Ролан Гаррос" чемпиони кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 15:11Усик нима учун машғулотларда курашдан фойдаланишини айтди 0 14:50Евро-2024. Мусобақанинг энг қиммат жамоаси қайси? 0 14:29Осиё аравачада регби федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди 0

27 окт 13:16
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик режалари муҳокама қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 13 август куни Олимпиячиларимизни қабул қилар экан, Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик доирасида бир қатор масалалар юзасидан муҳим кўрсатмалар бериб ўтган эди.

МОҚ раҳбарияти бу борада тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.

Ана шундай тадбирлардан бири Қўмитанинг кичик мажлислар залида Вазирлар Маҳкамаси, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддилари иштирокида ўтказилди.

Йиғилиш давомида бу борадаги асосий йўналишлар, хусусан, иқтидорли спортчиларни саралаш, спорт турлари бўйича халқаро мутахассисларни тайёрлаш, Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежлари ва спорт академиялари фаолияти, мураббийлар малакасини ошириш, терма жамоаларимизга кучли хорижий мутахассисларни жалб қилиш каби масалалар кўрилди. 

Шунингдек, терма жамоаларимиз учун маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини кўриб чиқиш, фақатгина кучли жамоалар билан спарринг ва ўртоқлик беллашувлари ташкил этиш каби йўналишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Қайд этиш жоиз, суҳбат давомида жамоавий спорт турлари ҳақида ҳам муҳокама олиб борилди. Мутасаддилар бу йўналишдаги терма жамоаларимизнинг ҳозирги ҳолати, Олимпиада йўлланмаси учун имкониятлари, уларни янада кучайтириш каби масалалар бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг