UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0

24 мар 07:47
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Париж-2024 ўйинлари учун 13.4 миллион чипта сотувга чиқарилади

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун умумий ҳисобда 13.4 миллион дона чипта сотувга чиқарилади.

Бу ҳақида ташкилий қўмита маълум қилмоқда. Улардан 10 миллионтаси Олимпия, 3.4 миллионтаси эса Паралимпия ўйинларига аталади. 

Қўшимча қилинишича, мазкур чипталар сотуви рақамли платформа орқали йўлга қўйилади. Бу мусобақани томоша қилиш учун келадиган мухлисларга қулайлик яратиши мақсадида амалга оширилмоқда. Платформа сотуви тендерга қўйилган бўлиб, ҳозиргача уни ютиб олиш учун мамлакатнинг 3 йирик компанияси рақобат олиб бормоқда. 

Олимпия ўйинлари чипталарнинг бир миллионтаси 24 евро (26.5 АҚШ доллари) ва 500 000 дона Паралимпия ўйинлари чиптаси 15 евро (16.5 АҚШ доллари) нархида бўлади. Бунда энг оммабоп ҳисобланган енгил атлетика, сузиш ва бошқа йўналишлардаги баҳслар учун чипталар ҳам кўзда тутилган. 

Олимпия ўйинларига мўлжалланган чипталарнинг ярми 25-50 евро (26.5-55 АҚШ доллари) қилиб белгиланиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг