UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0

25 апр 15:22
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими?

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Олимпия ўйинлари стартига тобора оз фурсат қолмоқда.

Пандемия сабаб бу галги Олимпиадани уч йилгина кутишга тўғри келди. Лос-Анжелес Олимпиадасидан бошлаб яна ҳаммаси аввалги тўрт йиллик режимига қайтади. Айнан шу катта мусобақа стартига яқин қолгани сари ҳар сафар энг кўп бериладиган саволга дуч келаверамиз - Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиладими?

Париж-2024 Олимпиадаси остонасида ҳам кунда-кунора спортга бефарқ бўлмаган ҳамюртларимиздан шу мазмундаги саволлар бисёр бўляпти. Истеъмолчи, солиқ тўловчи сифатида сўрашга, балки талаб қилиш ҳақлари бордир. Бу саволнинг жавобини эса ҳозирча ҳеч ким аниқ айта олмайди. 

Нега? Сабаби оддий, ҳамма нарса молияга бориб тақаляпти. Биздаги хабарларга кўра, Париж-2024 Олимпиадаси трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун 1,5 миллион доллар атрофида маблағ керак бўлади. Уч йил олдин Токио Олимпиадаси учун Ўзбекистонга таклиф қилинган трансляция суммаси 1 миллион доллар атрофида бўлганди. 

Каналларининг кўплиги, қудратлигиги, яралганидан то шу кунгача давлат бюджетида боқиманда бўлиб ўтиришидан келиб чиқсак, бу суммани Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси кўтара олади. Лекин яна бизгача етиб келган маълумотларга таянамиз, айни пайтда МТРК бундай катта миқдордаги суммани Олимпиадани кўрсатиш учун тўламоқчи эмас. 

Маълумот учун, МТРКга давлат бюджетидан 2024 йил учун 559 млрд 913,6 млн сўм маблағ ажратилган. Озгина муболаға бўлса-да, кўрсатув эфиридан реклама эфир вақти кўп, шунча пул қаерга кетади, дея ўринли савол беришингиз мумкин. Рекламадан тушадиган пулнинг 75 фоизи МТРКга, қолган 25 фоиз улуши реклама эфирга кетган (ўзи машаққат билан топган) ўша канал ҳисоб рақамига келиб тушади. Ҳозир ҳам шундай бўлса керак, ҳар ҳолда 1-2 йил олдин шундай эди. Қолаверса, каналлар МТРКга "қарашли" автобаза ҳамда камералар ижараси учун отни калласидек пул тўлайди. Ўша бир йиллик МТРКнинг у чўнтагидан бунисига солинадиган пулга лизингга бир нечта енгил машина харид қилса, замонавий камералар олса бўлади. Лекин ҳозирги тизимда ҳолатида бунинг имкони йўқ. Майли, озгина ўтлаб кетдик, яна мавзуга қайтамиз.       

Яқинда МТРКга янги раис тайинланди. Алишер Хаджаев деярли 10 йиллик "ҳукмронлик"дан сўнг ўз ўрнини Абдурашид Жўрабоевга бўшатиб берди. Жўрабоев меҳнат фаолияти давомида Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2023 йил 14 февралдан Бош вазир котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Олимпиада трансляцияси харидида Жўрабоевнинг спортга қай даражада қизиқиши ҳам муҳим омил бўлса керак. Биздаги хабарларга таянсак, бундай эмас. Ҳозирда Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси МТРК билан бу борада музокара олиб боряпти. Балки, Олимпиадага қанча яқин қолса, шунча нарх арзонлашади деб кутилаётган бўлиши ҳам мумкин. Энди бу ёғига кутишдан ўзга чора йўқ. Спорт мухлислари қатори биз ҳам ижобий хабарлар бўлиб қолишидан умидвормиз!    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг